Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 08 / Амалий бухгалтерия

Сотилган товардан воситачилик ҳақи берилади

 

Дори воситалари билан улгуржи савдо қилиш учун лицензияга эга бўлган корхона (ЯСТ тўловчиси) уларни воситачилик шартномаларига кўра воситачи сифатида нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида сотишга қарор қилди.

1. Воситачининг ҳақи қандай суммадан ҳисобланади – сотилган товар суммасиданми ёки харидор тўлаган суммаданми?

2. Товар воситачилик шартномасига кўра сотилганда, воситачи комитент манзилига юбориш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштиради?

Р.Р.

 

1

Воситачи 15 фоизлик олдиндан тўлов тўлангач, шартномага кўра товарни харидорга юклаб жўнатиши мумкин. Бироқ бунда берилаётган маҳсулотнинг бутун ҳажмига ҳисобварақ-фактура тақдим этилади. Ҳисобварақ-фактура бўйича харидорга юклаб жўнатилган товар суммаси комитент учун даромад ҳисобланади. Воситачи фақат харидор ҳақ тўлаган ҳажм учун эмас, балки юклаб жўнатилган маҳсулотнинг бутун ҳажми учун сотиш тўғрисидаги ҳисоботни (хабарномани) комитентга тақдим этиши керак. Воситачи ҳақ олиш учун ҳисобварақ-фактурани комитентга тақдим этади ва ҳақиқатда ҳақи тўланган товарлар суммасидан эмас, балки сотилган товарлар суммасидан бажарилган воситачилик хизматларидан даромадни тан олади. Харидорнинг юклаб жўнатилган товар учун якуний ҳисоб-китоб қилиши фақат дебиторлик қарзи сўндирилганлиги далили ҳисобланади.

 

2

Товарларнинг комитент манфаатларини кўзлаб воситачилик шартномасига кўра сотилиши бўйича операциялар Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган 3-илова) мувофиқ расмийлаштирилади.

Воситачи қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиради:

а) товар харидори учун ҳисобварақ-фактура. «Етказиб берувчи» сатрида қўшимча равишда «Воситачи» номи кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактурада воситачи ва харидорнинг реквизитларидан ташқари комитентнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши мумкин (Тартибнинг 26-банди). Воситачи ҳисобварақ-фактураларни улар тақдим этилиши кетма-кетлигига қараб рақамлайди;

б) комитент учун ҳисобот, унда бирламчи ҳужжатлар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган воситачи ва комитентнинг барча реквизитлари, шунингдек Тартибнинг 23-бандида кўрсатилган бошқа ахборот бўлиши керак;

в) ўз ҳақининг суммасига комитент учун алоҳида ҳисобварақ-фактура. Воситачи ҳисобварақ-фактурага қўшимча равишда комитент имзолаган хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши лозим.

Комитент воситачидан олинган ҳисобот асосида 5 банк куни давомида воситачининг номига санаси, шунингдек воситачи томонидан сотиб олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуранинг кўрсаткичлари акс эттирилган ҳисобварақ-фактура тақдим этади.

Бунда «Етказиб берувчи» сатрига қўшимча равишда «Комитент» номи кўрсатилади (Тартибнинг 28-банди).

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1462 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика