Norma.uz

Йўловчи божхона декларацияси шаклига ўзгартиришлар киритилди

 

Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 17.01.2018 йилда 2606-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Йўриқнома Президентнинг «Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (6.12.2017 йилдаги ПФ-5276-сон) ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (11.10.2017 йилдаги 814-сон) мувофиқлаштирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 1.01.2018 йилдан бошлаб 2 минг АҚШ долларигача бўлган миқдордаги хорижий валюта жисмоний шахслар томонидан ҳар қандай давлат чегарасидан ўтиш пунктларида декларацияланмасдан олиб кирилади ва олиб чиқиб кетилади. Бундан ташқари, халқаро аэропортларда мазкур нормага ҳамда товарларни божсиз олиб киришнинг чегараланган меъёрлари ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёр­ларига риоя қилинган тақдирда йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасликка ва «яшил йўлак»дан фойдаланишга ҳақли.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 17.01.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1279 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика