Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 04-05 / Солиқ тўловчига ёрдам

2018 йилдаги солиқ ўзгаришлари

 

29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон, 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон ва 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон қонунлар билан Солиқ кодексига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди. Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарори билан 2018 йилги солиқ ставкалари тасдиқланди, шунингдек айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартиби белгиланди.

Бухгалтерлар солиққа оид барча тузатишларни инобатга олган ҳолда тез ишлашлари учун «Norma» МЧЖ мутахассислари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг илгари амал қилган ва янги талаблари солиштирма жадвалини махсус тайёрладилар.

 

ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

Солиқ ставкалари

 

Иккита солиқ биттасига бирлаштирилади

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар қуйидагиларни тўлар эди:

фаолият турига қараб тегишли тоифа учун белгиланган ставкалар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

8%лик ставкада ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи.

Ҳақиқатда ушбу солиқлар бир хил солиқ солиш базасига эга бўлган

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи Ўзбекистон Республикасида ундириладиган солиқлар турларидан чиқариб ташланди
(Солиқ кодексининг 23, 295–300-моддалари).

Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини қўллайдиган юридик шахслар бюджетга фақат юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлайдилар

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 2-банди

 

Фойда солиғининг йиғма ставкаси жорий этилмоқда

 

Барча юридик шахслар (қуйида саналганлари бундан мустасно) фойда солиғини 7,5%лик ставкада тўлар эди

 

Фойда солиғи ставкаси ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан бирлаштирилиши ҳисобига оширилди.

Юридик шахслар учун фойда солиғининг йиғма ставкаси 14% миқдорида белгиланди

ПҚ-3454-сон қарорга 7-илованинг 3-банди

 

Тижорат банклари фойда солиғини 15%лик ставкада тўлар эди

 

Тижорат банклари учун фойда солиғининг йиғма ставкаси 22% миқдорида белгиланди

 

Аукционлар, оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар (концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган) фойда солиғини 35%лик ставкада тўлар эди

 

2018 йилда ушбу тоифадаги юридик шахслар учун фойда солиғининг алоҳида ставкаси назарда тутилмади. Шу сабабли улар фойда солиғини 14%лик ставкада тўлайдилар

 

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи уяли алоқа компаниялари рентабеллик даражасига қараб фойда солиғини тўлар эди:

рентабеллик даражаси 20%гача бўлганда – 7,5%лик ставкада;

рентабеллик даражаси 20%дан ортиқ бўлганда – рентабелликнинг 20%лик даражасидан ортувчи фойда суммасидан 50%лик ставкада

Уяли алоқа компаниялари учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойдага солиқ солиш тартиби сақланди.

Уларнинг фойдасига қуйидагича солиқ солинади:

рентабеллик даражаси 20%гача бўлганда – 14%лик ставкада;

рентабеллик даражаси 20%дан ортиқ бўлганда – рентабелликнинг 20%лик даражасидан ортувчи фойда суммасидан 50%лик ставкада

ПҚ-3454-сон қарорга 7-илованинг 3-банди

 

Юк ташувчилар якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқдан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлайдилар

 

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар қўллайдиган солиқ солиш тизимига қараб солиқ: ё фойда солиғи, ёхуд ЯСТ тўлар эди.

Юк ташиш хизматларини кўрсатадиган ва солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини қўллайдиган автотранспорт корхоналари учун улар тўлайдиган солиқларнинг энг кам миқдори назарда тутилмаган эди

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун, улар қўллайдиган солиқ солиш тизимидан қатъи назар, транспорт воситасининг 1 бирлиги ҳисобидан улар тўлайдиган солиқлар ва мажбурий ажратмаларнинг жами суммаси ушбу фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги керак.

Қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумма фойда солиғини тўлаш ҳисобига инобатга олинади

ПҚ-3454-сон қарорнинг 8-банди

 

Солиқ солинадиган база

 

Экспортчилар учун солиқ солинадиган база ўз маҳсулотини экспорт қилишдан тушган ҳақиқий фойдадан келиб чиқиб аниқланади

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилинганда, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи ёки улар олинган баҳо асосида аниқланар эди

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага реализация қилувчи экспортчиларга ушбу норма татбиқ этилмайди.

Маҳсулотни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида экспортчилар солиқ солишда товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий нархидан келиб чиқиб ҳисобланган реализация қилишдан олинган тушумни ҳисобга олишга ҳақлилар.

Ушбу норма Президентнинг 21.06.2017 йилдаги
ПҚ-3077-сон қарори асосида 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб жорий этилган. 2018 йилдан Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди
(Солиқ кодексининг 130-моддаси)

ЎРҚ-456-сон Қонуннинг
30-моддаси 2-банди

 

Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар

 

Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар рўйхати қайта кўриб чиқилди

 

Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база жами даромад билан чегириладиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Солиқ кодексининг 145-моддасида солиқ солинадиган базани аниқлашда чегирилиши мумкин бўлган солиқ тўловчиларнинг бошқа даромадлари рўйхати берилган. Бунда мазкур рўйхат ёпиқ ҳисобланади. Солиқ кодексининг 147-моддасида эса чегирилмайдиган харажатлар белгиланган, улар солиқ солинадиган фойдани камайтирмайди

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатлар рўйхати кенгайтирилди.

Солиқ кодексининг 145-моддасидаги бошқа харажатлар 58–63-бандлар билан тўлдирилди.

Солиқ кодексининг 147-моддасидаги чегирилмайдиган харажатлар рўйхати қисқартирилди:
2, 4, 5, 7, 8, 16, 17, 26, 26-1-бандларда кўрсатилган харажатлар чиқариб ташланди.

Шу тариқа, 2018 йилда солиқ тўловчиларга солиқ солинадиган фойдани ҳақиқатдаги харажатларнинг каттароқ суммасига камайтириш имконияти берилади

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Текширишлар сонидан қатъи назар аудит харажатлари даромаддан чегирилади

 

Аудиторлик текширувлари бўйича харажатлар солиқ солинадиган фойдани аниқлашда жами даромаддан чегирилади.

Бироқ йиллик молиявий ҳисобот аудити худди шу ҳисобот даврида 1 мартадан ортиқ ўтказилган бўлса, уни ўтказиш харажатлари чегирилиши ва солиқ солинадиган фойдани камайтириши мумкин эмас эди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 7-банди)

2018 йилдан бошлаб ҳисобот йилида ўтказилган аудиторлик текширувлари сонидан қатъи назар уларни ўтказиш харажатлари солиқ солинадиган фойдани аниқлашда жами даромаддан чегирилиши мумкин (Солиқ кодексининг 145-моддаси 17-банди)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Исталган ихтисосликдаги кадрларни тайёрлаш харажатлари чегирилади

 

Фақат солиқ тўловчининг фаолиятида талаб этилган ихтисослик бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари жами даромаддан чегирилиши мумкин эди

 

2018 йилдан бошлаб бундай чекловлар олиб ташланди.

Юридик шахс исталган, ҳатто ўз фаолиятида талаб этилмайдиган ихтисослик бўйича ўқиш ва қайта таълим олиш ҳақини тўлаши мумкин. Солиқ тўловчи солиқ солинадиган фойдани аниқлашда жами даромаддан ушбу харажатларни чегиришга ҳақли (Солиқ кодексининг 145-моддаси 20-банди, 147-моддаси 8-банди)

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига
харажатлар чегириладиган харажатларга киритилди

 

Ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилган эди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 16-банди)

 

Энди ушбу харажатлар чегириладиган, тиббий ёрдам пунктини сақлаб туриш харажатлари, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказганлик ва профилактика тадбирлари учун тиббиёт муассасаларига тўланадиган ҳақ билан бир қаторга киритилди (Солиқ кодексининг 145-моддаси 30-банди)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган
нафақалар даромаддан чегирилиши мумкин

 

Ходим пенсия ёшига тўлганлиги сабабли иш берувчи у билан шартномани бекор қилишга қарор қилганда корхона пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақа тўлайди. Бундай ҳолларда иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинаётган пенсионерга қуйидагиларни тўлаши шарт: меҳнат фахрийсига бир йўла тўланадиган нафақа; ишдан бўшатиш нафақаси.

Бунда пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар чегирилмайдиган харажатларга киритилган эди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 12-банди)

Пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар чегирилмайдиган харажатлардан чиқариб ташланди. Энди солиқ солинадиган фойдани аниқлашда уларни жами даромаддан чегириш мумкин (Солиқ кодексининг
145-моддаси 50-банди)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун бериладиган товарлар бўйича зарарлар чегириладиган харажатларга киритилди

 

Ёрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган ва солиқ тўловчининг умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун бериладиган товарларнинг нархларидаги фарқлар (зарарлар) чегирилмайдиган харажатларга киритилар эди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 2-банди)

 

Ушбу зарарлар чегириладиган харажатларга киритилди (Солиқ кодексининг 145-моддаси 58-банди)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун ажратмалар
чегириладиган харажатларга киритилди

 

Хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун, нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар чегирилмайдиган харажатларга киритилар эди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 4, 5-бандлари)

 

2018 йилдан бошлаб ушбу ажратмалар чегириладиган харажатларга киритилди (Солиқ кодексининг
145-моддаси 59, 60-бандлари)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Ободонлаштириш харажатлари чегириладиган харажатларга киритилди

 

Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларни (хизматларни) (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа турдаги ишлар) бажаришга сарфланган харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилар эди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 17-банди)

 

Солиқ тўловчининг ушбу харажатлари чегириладиган харажатларга киритилди (Солиқ кодексининг
145-моддаси 61-банди)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўланадиган ҳақ даромаддан чегирилади

 

Ўз ишлаб чиқариш фаолиятида тўлиқ эскирган асбоб-ускунадан фойдаланувчи юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) ушбу асбоб-ускунанинг бошланғич (тиклаш) қийматидан 0,25% миқдорида бюджетга ҳақ тўлашлари шарт. Ушбу тўлов чегирилмайдиган харажатларга киритилар эди
(Солиқ кодексининг 147-моддаси 26-1-банди)

 

2018 йилдан бошлаб тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўланадиган ҳақ чегириладиган харажатларга киритилди (Солиқ кодексининг 145-моддаси 62-банди)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Ишончли бошқарув харажатлари чегириладиган харажатларга киритилди

 

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар, давлат ишончли бошқарувчилари ва давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини ҳамда уларга мукофотлар тўлашга доир харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилар эди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 26-банди)

 

Ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини тўлашга доир харажатлар чегириладиган харажатларга киритилди (Солиқ кодексининг 145-моддаси 63-банди)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 7, 9-бандлари

 

Ҳисобот даврининг келгусида чегириладиган айрим харажатлари
ҳисобот йилида инобатга олиниши мумкин

 

Қуйидаги харажатлар солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқаришда улар юзага келган пайтда чегирилиши мумкин эмас эди:

янги ишлаб чиқаришлар, цехлар, агрегатларни, шунингдек серияли ва оммавий ишлаб чиқариладиган янги маҳсулот турларини ҳамда технологик жараёнларни ўзлаштириш харажатлари;

барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларни, уларнинг ўрнатилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида комплекс синаб кўриш (ишлаб турган ҳолатида) харажатлари;

ишчи кучлари қабул қилиш ва янги ишга туширилган корхонада ишлаш учун кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар.

Улар кейинги даврларда, солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсати билан белгиланган, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддат ичида аста-секин (қисмларга бўлиб) чегирилиши лозим эди

Энди ушбу харажатлар улар юзага келган пайтда жорий ҳисобот даврида ҳам, агар бу солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсати билан белгиланган бўлса, чегирилиши мумкин (Солиқ кодексининг 146-моддаси)

 

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 8-банди

 

Имтиёзлар

 

Вақтинча имтиёзлар сақлаб қолинди

 

Бир қатор юридик шахслар фойда солиғини ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга

 

Фойда солиғини ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахсларга фойда солиғини 2 баравар пасайтирилган ставкада тўлаш ҳуқуқи берилди.

Фойда солиғининг пасайтирилган ставкаси илгари берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугагунча қўлланиши мумкин.

Фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар берилган корхоналар учун фойда солиғи бўйича имтиёзнинг амал қилиши тўла ҳажмда сақланади

ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова

 

Устав фондига йўналтириладиган дивидендлар бўйича имтиёз бекор қилинди

 

Дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадларга солиқ солинмас эди (Солиқ кодексининг 156-моддаси 4, 5-қисмлари, 179-моддаси 19-банди)

 

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинади.

2018 йилнинг II чорагидан бошлаб юридиқ ва жисмоний шахсларга ҳисобланган дивидендлар тарзида олинган барча даромадлардан солиқ ундирилади.

2018 йилда дивидендлар тарзида олинган даромадлардан солиқ ставкаси 2017 йил даражасида сақлаб қолинди ва 10%ни ташкил этади

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 11, 13-бандлари; ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди

 

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича имтиёзлар бекор қилинди

 

2017–2019 йилларда реализация қилинадиган импорт ўрнини босадиган, экспортга йўналтирилган ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишни назарда тутувчи ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига (26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон қарорга 1-илова) киритилган ташкилотлар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида фойда солиғини тўлашдан озод қилинган эди

 

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёзлар, шу жумладан амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича бекор қилинади

 

ПҚ-3454-сон қарорнинг
31-банди

 

Экспортчилар учун солиқ ставкасини пасайтириш кўринишидаги имтиёзлар бекор қилинди

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) ЭАВга экспорт қилувчи корхоналар сотишнинг умумий ҳажмидаги экспорт улушига қараб фойда солиғини пасайтирилган ставкаларда тўлар эди.

Агар экспорт улуши сотишнинг умумий ҳажмида:

15%дан 30%гача ташкил этса – белгиланган ставка 30%га пасайтирилган;

30% ва ундан кўп бўлса – белгиланган ставка 50%га пасайтирилган

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинади. 2018 йилнинг II чорагидан бошлаб экспортчилар сотишнинг умумий ҳажмидаги экспорт улушидан қатъи назар фойда солиғини белгиланган ставкада тўлайдилар

 

ПҚ-3454-сон қарорнинг
31-банди

 

 

 

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

Фақат кўчмас мулкка мол-мулк солиғи солинади

 

Юридик шахслар учун балансда қайд этилган, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситалар мол-мулк солиғи солиш объекти ҳисобланган.

Солиқ солинадиган асосий воситаларга қуйидагилар киради: бино ва иншоотлар, машина ва ускуналар, узатиш қурилмалари, транспорт ва бошқа асосий воситалар ва ҳ.к.

Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритувчи норезидентлар доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ асосий воситалар, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида уларга тегишли кўчмас мулкка солиқ солар эдилар.

Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритмайдиган норезидентлар фақат Ўзбекистон ҳудудида бўлган, уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли кўчмас мулкка солиқ солар эдилар

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидагиларга мол-мулк солиғи солинади:

юридик шахсларнинг кўчмас мулки, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк;

тугалланмаган қурилиш объектлари;

белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар.

Кўчар мулк – машина ва ускуналар, транспорт, бошқа асосий воситалар (норматив муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар бундан мустасно) солиқ солиш объектидан чиқариб ташланди. Улардан мол-мулк солиғи тўланмайди. Норезидентлар, шу жумладан доимий муассасалар фақат Ўзбекистон ҳудудида бўлган, уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли кўчмас мулкка солиқ соладилар (Солиқ кодексининг 265–269,
271-моддалари)

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси
20–25-бандлари;

ПҚ-3454-сон қарорга 17-илова

Норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича
солиқ 3 баравар ставкада ҳисоблаб чиқарилади

 

Норматив (белгиланган) муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари ва ишга туширилмаган асбоб-ускуналар бўйича уларнинг ўртача йиллик қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Ушбу объектлардан мол-мулк солиғи икки баравар ставкада ундирилар эди

Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида объект қурилиши норматив муддатда тугалланмаганда, юридик шахс ушбу объектдан мол-мулк солиғини белгиланган ставканинг 3 баравари миқдорида тўлаши керак бўлади.

Объект қурилишининг норматив муддати лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланади. У белгиланмаганда, қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ойлик давр қабул қилинади.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳудудий инспекциялари муддатида қурилиши тугалланмаган объектлар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этадилар (Солиқ кодексининг
271-моддаси).

Ушбу норма 2018 йилнинг II чорагидан амалга киритилади

ЎРҚ-456-сон Қонуннинг
30-моддаси 4-банди

 

Ишлаб чиқаришни ташкил этиш мажбуриятлари бажарилмаганда мол-мулк солиғи 3 баравар ставкада ундирилади

 

Юридик шахслар бўш пул маблағларини кўчмас мулкка тикишлари мумкин эди. Улар қурган ёки сотиб олган ишлаб чиқариш объектларидан мақсадига кўра фойдаланмаслик мумкин бўлиб, улар кўп ҳолларда бекор турар эди. Бунда ушбу объектлардан мол-мулк солиғи белгиланган ставкаларда тўланар эди

 

Қурилиши тугалланган объектларда товарлар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича олинган мажбуриятларни 12 ой ичида бажармаган тадбиркорлик субъектлари мол-мулк солиғини белгиланган ставканинг 3 баравари миқдорида тўлашлари керак бўлади (Солиқ кодексининг
271-моддаси).

Ушбу норма 2018 йилнинг II чорагидан амалга киритилади

ЎРҚ-456-сон Қонуннинг
30-моддаси 4-банди

 

Экспортчилар учун солиқ ставкасини пасайтириш бекор қилинди

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) ЭАВга экспорт қилувчи корхоналар сотишнинг умумий ҳажмидаги экспорт улушига қараб мол-мулк солиғини пасайтирилган ставкаларда тўлар эди.

Агар экспорт улуши сотишнинг умумий ҳажмида:

15%дан 30%гача ташкил этса – белгиланган ставка 30%га пасайтирилган;

30% ва ундан кўп бўлса – белгиланган ставка 50%га пасайтирилган

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинади. 2018 йилнинг II чорагидан бошлаб экспортчи корхоналар сотишнинг умумий ҳажмидаги экспорт улушидан қатъи назар мол-мулк солиғини белгиланган ставкада тўлайдилар.

2018 йилда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаси 2017 йил даражасида сақлаб қолинди ва 5%ни ташкил этади

ПҚ-3454-сон қарорнинг
31-банди,
17-иловаси

 

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича имтиёзлар бекор қилинди

 

2017–2019 йилларда реализация қилинадиган импорт ўрнини босадиган, экспортга йўналтирилган ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишни назарда тутувчи ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига (26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон қарорга 1-илова) киритилган ташкилотлар маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари қисмида мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган эди

 

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёзлар, шу жумладан амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича бекор қилинади.

Илгари имтиёзлар қўлланган маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган кўчмас мулкдан 2018 йилнинг II чорагидан бошлаб мол-мулк солиғи белгиланган тартибда тўланади

ПҚ-3454-сон қарорнинг
31-банди

 

 

 

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР БЎЙИЧА

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар биттага бирлаштирилди

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар қуйидаги мажбурий ажратмаларни тўлар эди:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 1,6%лик ставкада;

Республика йўл жамғармасига 1,4%лик ставкада;

бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига 0,5%лик ставкада

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ушбу мажбурий ажратмалар давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар деб номланган ягона тўловга бирлаштирилди (Солиқ кодексининг 23, 312–325,
325-1–325-4-моддалари).

Улар 3,2%лик ставкада ундирилади

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси
2, 39–44-бандлари; ПҚ-3454-сон қарорнинг 4-банди

 

Мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзлар сақлаб қолинди

 

Бир қатор юридик шахслар Республика йўл жамғармасига ёки Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга

 

Республика йўл жамғармасига ва (ёки) Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар бўйича имтиёзларга эга бўлган корхоналар давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни 1,5%лик имтиёзли ставкада бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлиқ ўтказган ҳолда тўлайдилар

 

ПҚ-3454-сон қарорга 24-илова

 

 

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ БЎЙИЧА

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

Тайёрловчилар савдо ташкилотлари сингари ЯСТ тўлайдилар

 

Тайёрлов ташкилотлари воситачилик ташкилотлари билан бир қаторда 33%лик ставкада ЯСТ тўлаганлар.

Реализация қилинган товарларнинг харид ва сотиш қиймати ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилган ялпи даромадга солиқ солинган

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олувчи, сараловчи, сақловчи ва қадоқловчи тайёрлов ташкилотлари учун 4%лик миқдорда ЯСТнинг алоҳида ставкаси белгиланган.

Бунда улар ЯСТни товар оборотидан (товарларни сотишдан тушган тушумдан) тўлайдилар

ПҚ-3454-сон қарорнинг 5-банди,
9-2-иловаси

 

Юк ташувчилар якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқдан кам бўлмаган миқдорда ЯСТ тўлайдилар

 

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатувчи ЯСТ тўловчилар ЯСТни эгаллаб турган ер участкаси майдонидан ер солиғининг 3 баравар суммасидан келиб чиқиб ҳисобланадиган унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда бюджетга тўлар эдилар

 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб автомобиль транспортида юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун, улар қўллайдиган солиқ солиш тизимидан қатъи назар, транспорт воситасининг 1 бирлиги ҳисобида улар тўлайдиган солиқлар ва мажбурий ажратмаларнинг жами суммаси ушбу фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги керак.

ЯСТ тўловчилар учун қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумма ЯСТни тўлаш ҳисобига инобатга олинади

ПҚ-3454-сон қарорнинг 8-банди

 

ЯСТ суммасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи жамғармасига ажратмаларни Молия вазирлиги органлари ўтказади

 

Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган ЯСТ тўловчилар (савдо корхоналари бундан мустасно) ЯСТнинг ҳисобланган суммасидан 8%ни унинг Жамғармасига ўтказар эдилар.

Бунда солиқ тўловчилар Жамғармага ўтказиладиган ва бюджетга тўланадиган суммани мустақил равишда аниқлашлари керак эди.

ЯСТнинг тақсимланган суммаси алоҳида тўлов топшириқномалари билан Жамғарма ва бюджетга ўтказилар эди.

ЯСТ бўйича ҳисоб-китобларда Жамғармага ўтказилиши лозим бўлган маблағлар алоҳида сатрда акс эттирилар эди

2018 йилда ЯСТ суммасининг 8% миқдоридаги қисми Ёшлар иттифоқи жамғармаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига йўналтирилади.

Бунда ЯСТ тўловчилар учун солиқ суммасини Жамғарма ва бюджет ўртасида тақсимлаган ҳолда тўлаш таомили соддалаштирилди.

ЯСТ бюджетга битта сумма сифатида тўланади. ЯСТ суммасини бюджет билан тегишли жамғармалар ўртасида Молия вазирлиги органлари тақсимлайдилар

ПҚ-3454-сон қарорнинг 9-банди

 

Экспортчилар ўз маҳсулотлари экспортидан тушган ҳақиқий тушумдан ЯСТ тўлайдилар

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган баҳосидан паст баҳоларда реализация қилинганда, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул топширилганда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи ёки улар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланар эди

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага реализация қилувчи экспортчиларга ушбу норма татбиқ этилмайди.

Маҳсулотни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида экспортчилар товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий нархидан келиб чиқиб ҳисобланган реализация қилишдан олинган тушумга ЯСТ солишга ҳақлилар.

Ушбу норма Президентнинг 21.06.2017 йилдаги
ПҚ-3077-сон қарори асосида 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб жорий этилган. 2018 йилдан Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди (Солиқ кодексининг 355-моддаси)

ЎРҚ-456-сон Қонуннинг
30-моддаси
11-банди

 

Нотижорат ташкилотлари ходимлар сонидан қатъи назар ЯСТ тўлашга ҳақли

 

Нотижорат ташкилотлари кичик тадбиркорлик субъектлари сифатида таснифланмайди. Тегишинча, улар солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш ва ЯСТ тўлашга ҳақли эмас.

Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан умумбелгиланган солиқларни тўлашлари шарт эди

Нотижорат ташкилотларига тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари қисмида солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи берилди.

2018 йилдан бошлаб ходимлар сонидан қатъи назар ЯСТ тўлашга ўтишга ҳақлилар

ПҚ-3454-сон қарорнинг
10-банди

 

Майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаларига эга бўлган ЯСТ тўловчилар ер солиғини тўлайдилар

 

ЯСТ барча умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўрнига тўланади (Солиқ кодексининг 349-моддасида санаб ўтилганлари бундан мустасно).

ЯСТ тўловчилар ер солиғини тўламас эдилар.

Бунда ЯСТ тўловчилар (алоҳида тоифасидан ташқари) ЯСТни эгаллаб турган ер участкаси майдонидан ер солиғининг 3 баравар суммасидан келиб чиқиб ҳисобланадиган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлар эдилар

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида белгиланган чегаравий миқдордан ортиқ майдони бўлган ер участкаларига эга ЯСТ тўловчилар учун ер солиғи тўлаш мажбурияти жорий этилди
(Солиқ кодексининг 349-моддаси 8-хатбошиси).

Ер солиғини майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ер участкаларига эга ЯСТ тўловчилар тўлашлари керак бўлади. Солиқ ер участкасининг умумий майдонидан тўланади.

Бир вақтнинг ўзида бундай солиқ тўловчилар учун ЯСТни унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби бекор қилинади.

ЯСТ тўловчилар учун ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби МВ ва ДСҚ томонидан ишлаб чиқилаётган махсус Низомда назарда тутилади

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси
45-банди; ПҚ-3454-сон қарорнинг 7-банди

 

Норматив муддатда объект қурилишини тугалламаган ЯСТ тўловчилар
мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлайдилар

 

ЯСТ тўловчилар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўламайдилар

 

ЯСТ тўловчи юридик шахслар норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашга мажбур бўладилар.

Бунда мол-мулк солиғи ва ер солиғи белгиланган солиқ ставкасининг 3 баравари миқдорини қўллаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши керак бўлади.

Объект қурилишининг норматив муддати лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланади.

У белгиланмаганда, қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ойлик давр қабул қилинади.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳудудий инспекциялари муддатида қурилиши тугалланмаган объектлар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этадилар.

Мазкур тартиб қурилиши тугалланган объектларда товарлар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича олинган мажбуриятларни 12 ой ичида бажармаган ЯСТ тўловчиларга ҳам татбиқ этилади.

Ушбу норма 2018 йилнинг II чорагидан амалга киритилади (Солиқ кодексининг 271, 283-моддалари)

ЎРҚ-456-сон Қонуннинг
30-моддаси 4-банди

 

Устав фондига йўналтириладиган дивидендлар бўйича имтиёз бекор қилинди

 

Дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадларга солиқ солинмас эди. ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда уларнинг суммаси ялпи тушумдан чегирилар эди (Солиқ кодексининг 156-моддаси 4, 5-қисмлари, 356-моддаси 1-қисми 3-банди)

 

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинади.

2018 йилнинг II чорагидан бошлаб дивидендлар тарзида олинган барча даромадлардан 10%лик ставкада солиқ ундирилади.

Бунда тўлов манбаида солиқ солинган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлар, илгаригидек, солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтиради

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси
11, 48-бандлари

 

Экспортчилар учун солиқ ставкасини пасайтириш бекор қилинди

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) ЭАВга экспорт қилувчи корхоналар сотишнинг умумий ҳажмидаги экспорт улушига қараб ЯСТни пасайтирилган ставкаларда тўлар эди.

Агар экспорт улуши сотишнинг умумий ҳажмида:

15%дан 30%гача ташкил этса – белгиланган ставка 30%га пасайтирилган;

30% ва ундан кўп бўлса – белгиланган ставка 50%га пасайтирилган

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёз бекор қилинади. 2018 йилнинг II чорагидан бошлаб экспортчи корхоналар сотишнинг умумий ҳажмидаги экспорт улушидан қатъи назар ЯСТни белгиланган ставкада тўлайдилар.

 

ПҚ-3454-сон қарорнинг
31-банди

 

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича имтиёзлар бекор қилинди

 

2017–2019 йилларда реализация қилинадиган импорт ўрнини босадиган, экспортга йўналтирилган ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишни назарда тутувчи ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига (26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон қарорга 1-илова) киритилган ташкилотлар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида ЯСТни тўлашдан озод қилинган эди

 

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу имтиёзлар, шу жумладан амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича бекор қилинади

 

ПҚ-3454-сон қарорнинг
31-банди

 

 

 

НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ДОИМИЙ МУАССАСАЛАРИГА
СОЛИҚ СОЛИШ БЎЙИЧА

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

Энг кам солиқ солинадиган база ўзгартирилди

 

Доимий муассаса орқали фаолият юритувчи норезидентлар учун солиқ солинадиган фойда суммаси Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятдан даромадлар олиш билан боғлиқ харажатлар суммасининг 10%идан кам бўлиши керак эмас эди

 

Ушбу энг кам миқдор камайтирилди.

2018 йил якунларига кўра солиқ солиш мақсадида солиқ солинадиган фойда суммаси доимий муассаса харажатлари суммасининг 7%идан кам бўлиши мумкин эмас (Солиқ кодексининг 154-моддаси 1-қисми)

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси
10-банди

 

Соф фойдадан солиқ бекор қилинди 

 

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган норезидент юридик шахслар қуйидагиларни тўлар эдилар:

7,5%лик ставкада фойда солиғи;

10%лик ставкада соф фойдасидан солиқ
(Солиқ кодексининг 154-моддаси 8, 9-қисмлари)

2018 йилда олинган даромадлардан доимий муассасалар фақат 14%лик ставкада фойда солиғини тўлайдилар.

Уларнинг соф фойдасидан солиқ ундирилмайди

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси
10-банди;

ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова

Фақат норезидентларнинг кўчмас мулкига мол-мулк солиғи солинади

 

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган норезидентларнинг доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ бўлган асосий воситалари, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида уларга тегишли бўлган кўчмас мулкка солиқ солинар эди

 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб фақат норезидентларнинг мулк ҳуқуқи асосида уларга тегишли бўлган кўчмас мулкига мол-мулк солиғи солинади (Солиқ кодексининг 265, 266-моддалари).

Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси фаолиятида фойдаланиладиган кўчар мулкдан (машина ва ускуналар, транспорт ва бошқа асосий воситалар) солиқ тўланмайди

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси
20, 21-бандлари

 

 

 

СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДА

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

«Йирик солиқ тўловчилар» тушунчаси киритилди   

 

2017 йилда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида «йирик солиқ тўловчилар» тушунчаси назарда тутилмаган эди

 

2018 йилдан бошлаб Солиқ кодексига «йирик солиқ тўловчилар» тушунчаси киритилади.

Бу ДСҚ томонидан белгиланган мезонлардан келиб чиққанда солиқ маъмуриятчилигига тааллуқли бўлган юридик шахсларнинг алоҳида тоифасидир. Йирик солиқ тўловчилар бўйича мезонлар солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди. Йирик солиқ тўловчиларга киритилган юридик шахслар бу ҳақда ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида хабардор қилинади (Солиқ кодексининг 22-2-моддаси)

ЎРҚ-455-сон Қонуннинг 5-моддаси 2-банди

 

Солиқ назоратининг янги шакллари жорий этилди 

 

Солиқ кодексининг 67-моддасида солиқ назорати шакллари акс эттирилган. У қуйидаги шаклда амалга оширилиши мумкин:

солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш;

солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш;

бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушаётган тушумларни ҳисобга олиш;

камерал назорат;

нақд пул тушумлари келиб тушишининг хронометражи;

солиқ текширувлари;

фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

акциз тўланадиган айрим турдаги товарларни маркалаш, шунингдек айрим корхоналарда молия инспектори лавозимини жорий этиш;

давлат даромадига қаратилган мол-мулкни реализация қилишдан тушадиган пул маблағлари давлат даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш;

бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифасини амалга оширадиган давлат органлари ва ташкилотлар устидан назорат қилиш

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ назоратининг янги шакллари – солиқ мониторинги ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг жорий этилмоқда.

Солиқ мониторинги – солиқ назоратининг инсофли солиқ тўловчиларига солиқ солишнинг жорий масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда, давлат солиқ хизмати органлари ва инсофли солиқ тўловчилар ўртасида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи шакли (Солиқ кодексининг 22-моддаси, 12-1-боби).

Инсофли солиқ тўловчиларга охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган солиқ тўловчилар киради (Солиқ кодексининг 54-моддаси).

Солиқ мониторинги амалга ошириладиган солиқ даври учун камерал назорати ўтказилмайди (Солиқ кодексининг
70-моддаси)
.

Ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг солиқ органлари томонидан солиқ тўловчи объектларига чиққан ҳолда амалга оширилади. У мавжуд ходимларнинг сонини бирма-бир санаб чиқиш ҳамда маълумотнома билан расмийлаштириш орқали ўтказилади (Солиқ кодексининг 71-1-моддаси)

ЎРҚ-455-сон Қонуннинг 5-моддаси
1, 10, 12,
13-бандлари

 

Солиқ таътиллари тарзидаги солиқларни тўлашни кечиктириш жорий этилди

 

Вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган солиқ тўловчилар учун қонун ҳужжатларида солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш назарда тутилган. Солиқ қарзини тўлаш уни бир йўла ёки босқичма-босқич тўлаган ҳолда кечроқ муддатга сурилиши мумкин. Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти 1 ойдан 24 ойгача берилади.

Тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тартиби алоҳида Низом (АВ томонидан 14.01.2005 йилда
1442-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
билан тартибга солинади

2018 йилдан бошлаб солиқларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг солиқ таътиллари кўринишидаги янги шакли жорий этилмоқда.

Солиқ мажбуриятини бажариш муддатини ўзгартириш ҳисобига солиқ тўловчига муайян муддат мобайнида у тўлаши лозим бўлган солиқ тўловларини кейинчалик тўлаган ҳолда камайтириш имконияти берилади.

Солиқ таътиллари:

вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга 24 ойгача бўлган муддатга;

ЯСТ тўловчиларга (савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасидаги юридик шахслар бундан мустасно) ЯСТни тўлаш бўйича давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан 1 йилгача бўлган муддатга берилади (Солиқ кодексининг 54, 55-моддалари)

ЎРҚ-455-сон Қонуннинг 5-моддаси 5-банди

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) кирим ҳужжатларисиз реализация қилиш далили фош бўлганда ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатиб турилади

 

Солиқ органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга қуйидаги ҳолларда мурожаат қилишга ҳақли:

солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганда;

солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;

солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда.

2018 йилдан бошлаб солиқ органи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан амалга оширувчи солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини 5 банк кунигача бўлган муддатга вақтинча тўхтатиб туришга ҳақли.

Бунда товарларни (ишларни, хизматларни) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан реализация қилиш деб қуйидагилар эътироф этилади:

камерал назорат жараёнида аниқланган, кирим қилинган ва реализация қилинган (сарфланган) товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларининг мос эмаслиги, худди шунингдек банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг хусусияти ва турига мос эмаслиги;

солиқ текшируви жараёнида аниқланган, товарлар (ишлар, хизматлар) кирим қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги, алмаштириб қўйилганлиги, қалбакилаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги, реализация қилинмаган товарлар сифатида ҳисобга олинган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;

хўжалик юритувчи субъектларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан реализация қилаётганлиги ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилиши (Солиқ кодексининг 96-моддаси)

ЎРҚ-459-сон Қонуннинг
21-моддаси 2-банди

 

Камерал назорат натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар суд орқали ундирилиши мумкин

 

Камерал назорат жараёнида солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки солиқ ҳисоботида кўрсатилган ва солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар ўртасида зиддиятлар борлиги аниқланса, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига аниқланган хатоларни бартараф этиш тўғрисида ёзма талабнома қўяди.

Солиқ тўловчи талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда тегишли солиқлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши ёхуд тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда аниқланган тафовутларни асослаб бериши шарт.

2018 йилдан бошлаб жорий этилаётган тартибга кўра, солиқ тўловчи томонидан камерал назорат жараёнида аниқланган тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, солиқ органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 70-моддаси)

 

ЎРҚ-455-сон Қонуннинг 5-моддаси
11-банди

 

Солиқ тўловчиларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этувчи ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди

 

Солиқ кодексининг 84-моддасида солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар рўйхати белгиланган

 

2018 йилдан бошлаб божхона органлари ҳар ойда экспорт-импорт операциялари, шунингдек товарларни олиб ўтиш, шу жумладан божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги маълумотни маълум қилиши шарт.

Солиқ тўловчилар тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди. Уларга қуйидагилар киритилди:

Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгиловчи орган, у тегишли маълумотлар базасига уланиш учун дастурий воситаларни тақдим этиш орқали домен номлари администраторлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини бериши шарт;

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳудудий инспекциялари (2018 йилнинг II чорагидан бошлаб), улар тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича ахборотни тақдим этадилар

ЎРҚ-455-сон Қонуннинг 5-моддаси
14-банди;

ЎРҚ-456-сон Қонуннинг
30-моддаси 1-банди

Ортиқча тўланган солиқларни солиқ тўловчига қайтариш муддатлари қисқартирилди

 

Ҳисобга олиш амалга оширилганидан кейин ортиқча тўланган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг суммаси қайтарилади.

Ортиқча тўланган солиқларнинг қолган суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилади.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар қайтариш тўғрисидаги ариза топширилган санадан эътиборан 30 иш куни ичида қайтарилган

2018 йилдан бошлаб ортиқча тўланган солиқлар ва мажбурий тўловларни қайтариш муддати қисқартирилди.

Энди солиқ тўловчилар солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш тўғрисидаги ариза топширилган санадан эътиборан 15 иш куни ичида ўз ҳисобварақларига қайтаришлари мумкин (Солиқ кодексининг 57, 58-моддалари)

ЎРҚ-455-сон Қонуннинг 5-моддаси
7, 8-бандлари

 

 

 

ҚҚС ТЎЛОВЧИЛАР УЧУН

2017 йилда шундай бўлган эди

 

2018 йилда шундай бўлади

 

Асос

 

ҚҚС бўйича айрим имтиёзларнинг амал қилиши бекор қилинади

 

Солиқ кодексининг 208-моддасида ҚҚСдан озод қилинадиган реализация қилиш оборотлари акс эттирилган. Улар жумласида:

гидрометеорология ва аэрология ишлари;

геология ва топография ишлари;

босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан боғлиқ таҳририй, матбаа ва ноширлик ишлари (хизматлари);

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг, унинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг асосий фаолиятига доир маҳсулот ва хизматлар;

ваколатли давлат органининг ихтисослашган экспертиза бўлинмалари ўтказадиган экологик экспертиза хизматлари (17–20, 26-бандлар)

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу турдаги хизматларни реализация қилиш оборотлари имтиёзли хизматлар жумласидан чиқариб ташланди. Улардан белгиланган тартибда ҚҚС тўланади.

Босма маҳсулотларга доир имтиёзлар сақланиб қолди. Бунда босма маҳсулотларга кирувчи маҳсулотлар рўйхати қисқартирилди. Энди босма маҳсулотларга қуйидагилар киради: миллий валюта (купюра), китоб маҳсулотлари, ОАВнинг даврий босма нашрлари (реклама тусидаги босма нашрлар бундан мустасно), дафтарлар ҳамда расм ва чизмачилик альбомлари (Солиқ кодексининг
208-моддаси 19-банди)

ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси
15-банди

 

 

 

Давоми бор.

Прочитано: 7281 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика