Norma.uz

«Алихўжа» билан «Хўжаали» бир киши бўлиб чиқди...

 

Божхонага доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда ушбу қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида республикамиз божхоначилари томонидан мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

 

Республикамиз божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товарлар туркумига халқаро почта орқали юборилаётган жўнатмалар ҳам киради. Бинобарин, амалдаги тартибларга риоя қилмасдан туриб, почта жўнатмалари орқали тижорат мақсади учун кўзланган товарларни олиб ўтиш ҳолатлари учраб туради.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бошпочтампт» ТИФ божхона пости ходимлари Туркиядан юборилган почта жўнатмаларидаги маълумотларни таҳлил қилишар экан, уларда жўнатмаларга нисбатан шубҳа-гумонлар пайдо бўлди. Қарангки, жами оғирлиги
1 120 кг дан ортиқ бўлган ушбу жўнатмалар 55 нафар фуқаро номига юборилган бўлса-да, улардаги манзил ва боғланиш учун телефон рақамлари айнан бир хил бўлиб чиқди.

Кўриниб турибдики, уларни қабул қилувчи аслида битта шахс бўлиб, божхона ходимларини чалғитиш мақсадида турли исм-шарифлардан фойдаланилган. Шу тариқа қонунбузарлар почта жўнатмалари орқали қиймати 150 млн сўмлик 3 мингта яқин турли хилдаги кийим-кечакларни олиб киришга уринишган.

Яна бир ҳолатда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Чуқурсой техник идора» чегара божхона пости ходимлари республика транспорт прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда М.И. номига Хитой давлатидан келган контейнерларни божхона кўригидан ўтказишганда юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилган умумий қиймати 6 690 АҚШ долларига тенг «Ишлаб чиқариш дастгоҳлари» билан бирга ҳужжатларда кўрсатилмаган 3 500 дона косметика ва парфюмерия товарлари, 1 650 дона чўғланма электр лампалар, 100 тоннадан ортиқ ширинлик ҳамда хўжалик товарлари борлиги маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра ушбу товарларнинг нархи салкам 920 млн сўмни ташкил этар экан. Контейнерни божхона кўригидан ўтказиш вақтида аниқланган электр чўғланма лампочкаларининг қуввати 500 Вт бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг «Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (20.10.2015 йилдаги 299-сон) биноан 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб бу турдаги маҳсулотларни реализация қилиш тақиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текшируви ва суриштирув жараёнлари бошлаб юборилган.

Шу ўринда юртдошларимизга божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-71 рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1397 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика