Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 04-05 / Солиқ солиш

Норезидентдан ЖШДСни ким тўлайди

 

ЯСТ тўловчи корхона ушбу корхона ходими бўлмаган норезидент жисмоний шахс учун темир йўл чиптаси сотиб олди.

1. Ушбу битим юзасидан қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

2. Даромадлар бўйича маълумотларни 2018 йил 30 январгача тақдим этиш зарурми?

3. Норезидент олинган даромадлар тўғрисида декларация тақдим этиши зарурми?

Р.Р.

 

1

Корхона чет норезидент жисмоний шахс учун чипта сотиб олганда мазкур шахсда чипта қиймати миқдорида моддий наф тарзидаги даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 177-моддаси). Корхонада солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Бунда жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДС тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгарлик солиқ агентининг, яъни чиптани сотиб олган ва текинга берган корхонангизнинг зиммасида бўлади. ЖШДС суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 185-моддаси 4-қисми).

Солиқ кодексига мувофиқ, чет эллик жисмоний шахснинг даромадларига ЎзР ҳудудида солиқ солинади. Бунда Ўзбекистон билан жисмоний шахс резиденти бўлган давлат ўртасида тузилган халқаро шартнома (битим) шартлари ҳисобга олинади.

Агар иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш тўғрисида бундай битим тузилмаган бўлса, жисмоний шахсларнинг – Ўзбекистон норезидентларининг ЎзРдаги даромадлар манбаидан олинган даромадларига тўлов манбаида чегирмаларсиз ­20%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг ­182-моддаси).

Агар иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш тўғрисидаги халқаро битим имзоланган бўлса, битимга мувофиқ норезидентнинг даромадларига Ўзбекистонда солиқ солинади ёки солиқ солишдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 4-моддаси).

 

2

Корхона солиқ агенти сифатида асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида белгиланган шаклда, солиқ даври (йил) тугаганидан сўнг 30 кун ичида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиши шарт.

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари бўйича, уларнинг олинган жойидан қатъи назар, бундай маълумотнома тақдим этилмайди:

● дивидендлар, фоизлар тарзидаги даромадлар;

● Солиқ кодексининг 181-моддасига мувофиқ ЖШДСнинг белгиланган энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар;

● жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида белгиланган энг юқори ставка бўйича ЖШДС солинадиган даромадлар (Солиқ кодексининг 187-моддаси).

ЎзР норезидентларининг моддий наф тарзидаги даромадлари ушбу рўйхатга киритилмаган.

 

3

Чет эллик жисмоний шахс солиқ солиш мақсадида ЎзР резиденти бўлса, унда даромадларни декларациялаш мажбурияти юзага келади.

Солиқ кодексининг 19-моддаси 1-қисмида жисмоний шахсларни Ўзбекистон резидентлари жумласига киритиш мезонлари келтирилган.

ЎзР резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахс ўтган солиқ даври учун даромадлар тўғрисида жорий йилнинг 1 апрелигача декларация тақдим этади.

Чет эллик жисмоний шахс – ЎзР резиденти солиқ солиниши лозим бўлган даромад келтираётган фаолиятини календарь йили ичида тугатган ва Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган бўлса, унинг Ўзбекистон ҳудудида турган вақтда жорий солиқ даврида ҳақиқатда олган даромадлари тўғрисидаги декларация мазкур жисмоний шахс Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетишидан бир ой аввал тақдим этилиши лозим.

Агар чет эллик жисмоний шахс – ЎзР резиденти жорий йилнинг 1 февралига қадар доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетаётган бўлса, жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этилмайди (Солиқ кодексининг 192-моддаси).

 

Анжелика НАМ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1717 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика