Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 04-05 / Солиқ солиш

ҚҚС: кимлар имтиёзларга ҳақли эмас

 

Бошқарувчи компания (ҚҚС тўловчиси) юридик шахсни ташкил этмаган кўп квартирали уйлар, яъни ХУМШ ташкил этилмаган уйлар билан умумий фойдаланиш жойларини бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишга шартнома тузди.

Бошқарувчи компания ушбу уйлардаги нотурар жойлар мулкдорларига кўрсатадиган хизматларга ҚҚС ҳисоблаш керакми?

Ф.Л.

 

Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига кўрсатилаётган хизматларга ҚҚС бўйича имтиёзлар берилган. Улар жумласига лифт хўжаликлари, умумий фойдаланишдаги антенналарни ўрнатиш ҳамда уларни тасарруф этиш бўйича хўжаликлар, ер ресурслари ва давлат кадастри, уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва таъмирлаш бошқармалари ҳамда бўлимларининг бевосита аҳоли томонидан ҳақ тўланадиган хизматлари киради (Солиқ кодексининг 208-моддаси 24-банди).

Уй-жой фонди – инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлардан иборат бўлган фонд. Уйларда жойлашган савдо, маиший ва носаноат йўналишидаги ўзга эҳтиёжларга мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар уй-жой фондига кирмайди (Уй-жой кодексининг ­7-моддаси).

Тегишинча, кўп квартирали уйдаги нотурар жойлар мулкдорларига тўғри келадиган умумий мулкни сақлаш ва таъмирлаш хизматларига юқорида кўрсатилган ҚҚС бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайди.

Шу сабабли бошқарувчи компания нотурар жойлар мулкдорлари билан тузилган шартномалар бўйича мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш хизматларини кўрсатишга ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ёзиши керак.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1505 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика