«Норма маслаҳатчи»нинг ўтган сонида (19.12.2017 йилдаги 51-сон) меҳнатга ҳақ тўлаш масалаларига бағишланган семинарда тилга олинган, кўп учрайдиган ва қизиқарли саволларга бир нечта жавобларни чоп этган эдик. У «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўтган эди. Семинарда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутахассиси Наталья Клевцова иштирок этди. Бугун ногирон ходимлар учун тўловларга доир саволларга жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Тайёрлаш чоғида «Ходимлар билан ҳисоблашиш» («Расчёты с персоналом»), «Амалий бухгалтерия» («Практическая бухгалтерия») ЭМТдаги айрим тушунтиришлар ва мисоллардан фойдаланилди.
Ишлаётган II гуруҳ ногиронига 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб йиллик узайтирилган асосий таътил (30 кун) берилди. Ҳисоб-китоб қилиш кунида лавозим маоши 975 000 сўмни ташкил этган. Ўтган 12 ой учун 4 680 000 сўм миқдорида мукофот суммалари ҳисобланган ва тўланган. Корхонада барча ходимлар учун 6 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган.
Ногиронга таътил пули қандай ҳисобланади?
– Ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига 30 календарь кун давом этадиган йиллик узайтирилган асосий таътил берилади (МКнинг 135-моддаси).
Таътил пулини тўлаш учун маблағларни ҳисоблашнинг умумий тартиби Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова) 1-банди ҳамда 40 соатлик иш ҳафтаси ва иш вақти балансини ҳисоблаш тартибини жорий этишга доир тушунтиришларнинг (Меҳнат вазирлиги ва Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 15.12.1993 йилдаги 1312/12-05/652-сон) 8-банди билан белгиланган. У ногиронларга ҳам татбиқ этилади. Таътил пули суммаси 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобида ўртача ойлик иш ҳақини кунлардаги ўртача ойлик иш вақти давомийлигига (25,4 кунга) бўлиш ва календарь бўйича таътилнинг иш кунлари сонига кўпайтириш орқали (шанба кунларини ҳисобга олган ҳолда) ҳисоблаб чиқарилади.
2017 йил 1–30 ноябргача бўлган даврда иш кунлари – 26.
Ҳисобланган таътил пули суммаси 1 397 244 сўмни ((975 000 + 4 680 000 / 12) / 25,4 х 26) ташкил этади.
II гуруҳ ногирони 2015 йил 5 январда ишга кирган. Корхонада 6 кунлик иш ҳафтаси амал қилади. Т-2 шаклидаги карточка маълумотларига кўра иш йили ва йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиш даврлари қуйидагича:
IV. Таътиллар
|
||||
Таътил тури ва унинг муддати
|
Даври
|
Сана
|
Асос
|
|
бошланиши
|
тугаши
|
|||
Узайтирилган асосий (30 к.к.)
|
05.01.2015 й. – 05.01.2016 й.
|
01.04.2015 й.
|
30.04.2015 й.
|
Буйруқ (N, сана)
|
Узайтирилган асосий (30 к.к.)
|
05.01.2016 й. – 05.01.2017 й.
|
01.04.2016 й.
|
30.04.2016 й.
|
Буйруқ (N, сана)
|
Узайтирилган асосий (30 к.к.)
|
05.01.2017 й. – 05.01.2018 й.
|
01.03.2017 й.
|
30.03.2017 й.
|
Буйруқ (N, сана)
|
2017 йил 1 ноябрда меҳнат шартномаси бекор қилинди (унинг аризасига биноан).
Ногирондан таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунларига тўғри келадиган суммаларни ушлаб қолиш зарурми?
– МКнинг 164-моддасида назарда тутилган нормага мувофиқ, ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, яъни таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.
Бу ҳолда ходим – II гуруҳ ногирони ҳисобидан таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан (5.01.2018) меҳнат шартномасини бекор қилган.
Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг 141-моддаси).
Ногирон ходим 2017 йил февралидан октябригача ишлаган, бу тўлиқ 9 ойни ташкил этади. Январда 26 календарь кун ишлаган, у тўлиқ ой сифатида яхлитланади. Яъни жами тўлиқ 10 ой ишлаган.
Ходимга 2017 йил 1–30 мартда (26 иш кунига ҳақ тўлаган ҳолда 30 календарь кун) узайтирилган асосий таътил берилган. Таътил кунлари сони ишланган вақтга мутаносиб равишда 22 иш кунини (26 / 12 х 10 ой) ташкил этади. Шу тариқа, 4 кун ишланмаган бўлиб қолмоқда.
Таътил пулини ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи 57 500 сўмга тенг бўлганда таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ушланмалар суммаси 230 000 сўмни (57 500 х 4) ташкил этади.
II гуруҳ ногирони 2015 йил 5 январда ишга кирган. Корхонада 6 кунлик иш ҳафтаси амал қилади. Т-2 шаклидаги карточка маълумотларига кўра иш йили ва йиллик меҳнат таътилидан фойдаланиш даврлари қуйидагича:
IV. Таътиллар
|
||||
Кадрлар бўлими
|
Даври
|
Сана
|
Асос
|
|
бошланиши
|
тугаши
|
|||
Узайтирилган асосий (30 к.к.)
|
05.01.2015 й.–05.01.2016 й.
|
01.04.2015 й.
|
30.04.2015 й.
|
Буйруқ (N, сана)
|
Узайтирилган асосий (30 к.к.)
|
05.01.2016 й.–05.01.2017 й.
|
01.04.2016 й.
|
30.04.2016 й.
|
Буйруқ (N, сана)
|
Узайтирилган асосий (30 к.к.)
|
05.01.2017 й.– 05.01.2018 й.
|
|
|
|
2017 йил 1 июнда меҳнат шартномаси бекор қилинди (унинг аризасига биноан).
Ногирон ишдан бўшаётганда фойдаланмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади?
– 5.01.2017 йилдан бошлаб то ишдан бўшагунча (1.06.2017 йил) бўлган иш йили учун у узайтирилган асосий таътилдан фойдаланмаган.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151-моддаси).
Таътиллар муддати юқоридаги мисолда келтирилган тартибда ишланган вақтга мутаносиб равишда аниқланади.
Ходим – II гуруҳ ногирони 2017 йил январдан майгача тўлиқ 5 ой ишлаган.
Ишдан бўшаётганда ишланган вақтга мутаносиб фойдаланилмаган таътил кунлари 11 иш кунини (26 / 12 х 5 ой) ташкил этади.
Таътил пулини ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи 57 500 сўмга тенг бўлганда фойдаланилмаган таътил кунлари учун компенсация суммаси 632 500 сўмни (57 500 х 11) ташкил этади.