Norma.uz

«Қоидалар билан танишиб чиқдим...»

 

Янги ходимни унинг ишига алоқадор барча ички ҳужжатлар, айтайлик, мукофотлаш тўғрисидаги низом ва хизмат сафарлари тўғрисидаги низом билан таништириш шартми?

П.М.

 

– Ҳа, янги ходимни унинг ишига тааллуқли бўлган барча ички ҳужжатлар билан таништириш шарт.

Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан тилхат олиб таништирилиши лозим (МКнинг 178-моддаси).

Шу сабабли киши меҳнат шартномасини имзолашидан аввал уни, хусусан, қуйидаги ҳужжатлар билан таништириш зарур:

► меҳнат шартномаси (контракти);

► ички меҳнат тартиби қоидалари;

► жамоа шартномаси (агар мавжуд бўлса);

► лавозим йўриқномаси;

► тўлиқ ва жамоанинг (бригаданинг) моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома;

► ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тўғрисидаги низом;

► тижорат сири тўғрисидаги низом;

► хизмат сафарлари тўғрисидаги низом;

► ходимнинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа локал ҳужжатлар.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 2106 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика