Ходим кейин ишдан бўшатган ҳолда таътил беришни сўраб ариза ёзди.
Таътил дам олиш кунида тугаётган бўлса, у билан меҳнат шартномасини қайси санада бекор қилиш мумкин?
С.О.
– Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. Бироқ кейин ишдан бўшатган ҳолда ходимга таътил берилган ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МКнинг 107-моддаси 2-қисми, 152-моддаси 1-қисми).
Сизнинг ҳолатда дам олиш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун бўлади.
Тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномаси исталган вақтда бекор қилиниши мумкин. Бироқ ишдан бўшатиш куни дам олиш кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг арафасида ходим билан ҳисоблашиш лозим.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.