Norma.uz

Меҳнат шартномаси нусхаси ходимга берилиши – қатъий талаб

 

Меҳнат шартномасини расмийлаштираётганда унинг иккинчи нусхасини ходимга бериш керакми? Агар керак бўлса, давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторлари ушбу талабга риоя этилмаганлиги учун жарима солишлари мумкинми?

Г.Г.

 

– Ҳа, ходимни ишга қабул қилганда унга меҳнат шартномасининг бир нусхасини бериш лозим.

Одатда, меҳнат шартномаси ёзма шаклда, 2 нусхада тузилиб, ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади. Меҳнат шартномасининг бир нусхаси ходимга берилади, бошқаси иш берувчида сақланади (МКнинг 74-моддаси).

Ушбу талабларнинг бажарилмаслиги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб баҳоланади ва мансабдор шахсларга нисбатан ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдордаги жарима кўринишидаги жавобгарликка олиб келади (МЖТКнинг 49-моддаси).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1970 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика