Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Божхона

Хонадондан топилган «цех»

 

Албатта, тадбиркор уддабурон, ишбилармон бўлиши, маблағни қаерга сарфлаб, қандай даромад топишни яхши билиши керак. Лекин нима бўлганда ҳам у ҳалолликни унутмаслиги, ижтимоий жавобгарлик ҳиссидан мосуво бўлмаслиги зарур.

 

Афсуски, юртимизда ободончилик, яратувчанлик ишларига лоқайд, ўзининг шахсий манфаатини ҳар нарсадан, ҳатто ватандошларимизнинг саломатлигидан устун қўядиган ва осон йўл билан бойлик орттиришга интиладиганлар ҳам топилади. Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида яна бир «тадбиркор»нинг пайи қирқилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Фарғона шаҳридаги Мангулик кўчасида истиқомат қилувчи О.А. хоним ўз хонадонида яширин қўлбола спиртли ичимликлар тайёрлаш билан шуғулланиб келган. Холислар иштирокида кўздан кечирилган хонадондан 0,5 л ҳажмли шишаларда «Медовый вкус», «Масков», «Мастона» номли қўлбола ароқ маҳсулотлари, 595 л этил спирти, 840 л тозаланган минерал суви, 0,5 л ҳажмли 800 дона бўш шишалар, 23 875 дона акциз маркалари, 56 500 дона қопқоқлар, 8 417 дона ва 2 ўрам ёрлиқлар, 39,7 кг қоғоз қути, 1 дона ароқни қадоқлаш ускунаси, 30,3 кг қадоқлаш учун полиэтилен плёнка, 1 дона спирт ҳароратини ўлчовчи мослама ва 1 дона рақамли муҳр борлиги аниқланди.

Тадбир давомида умумий қиймати салкам 58,5 млн сўмлик 595 литр этил спирти, 123 л қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимлик ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти
божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1265 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика