Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Cавдо амалиёти

Асосий воситани тугатамиз

 

Ноль даражали қолдиқ қийматга эга асосий воситаларни тугатишда уларни қайта баҳолаш суммасида фойда мавжуд. Буни ЯСТ тўловчи корхонанинг солиқ ва молиявий ҳисоботида қандай акс эттириш керак?

О.Смирнова,

бош бухгалтер.

 

– Асосий воситаларни тугатишдан олинган молиявий натижа уларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати билан жамланган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. У АВни тугатишга доир харажатлар, яроқли узеллар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металлар қиймати, шунингдек АВни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатилади (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 20-банди).

АВнинг қолдиқ қиймати нолга тенг бўлса, тугатишга доир харажатлар ва яроқли материаллар бўлмаса, қайта баҳолашдан ижобий сальдо корхонанинг фойдаси бўлади.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда бошқа даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132, ­133-моддалари). У солиқ ҳисоботида ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатри ва ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг ­020-сатри бўйича акс эттирилади (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Шунингдек молиявий ҳисоботда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 090-сатри бўйича акс эттирилади.

АВни тугатишда қайта баҳолашдан ижобий сальдо ЯСТнинг солиқ солинадиган базасидан чегирилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-банди). Бу ЯСТ бўйича ҳисоботда акс эттирилади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 0502-сатри ва ЯСТ ҳисоб-китобига ­4-илованинг 0207-сатри).

Яъни АВни қайта баҳолашдан ижобий сальдо ҳисобига уларни тугатишдан олинган фойдага ЯСТ солинмайди.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1435 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика