Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Божхона

Жирингламай қолди

 

ёки ноқонуний товар орасига яширилган телефонлар

 

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари Тошкент халқаро аэропортида Бирлашган Араб Амирликларидан учиб келган фуқаролар М. ва Б. томонидан кўп миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйишди.

 

Хусусан, М. йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб ноутбук, телевизор, проектр, Playstation ўйин приставкаси, тюнер, планшет, электрон қўл соати, смартфон каби жами 21 дона техника буюмларини божхона назоратидан четлаб олиб киришга уринган. Қизиғи, 2 дона тюнер синчиклаб кўздан кечирилганда, уларнинг орасига 5 турдаги 44 дона смартфонлар моҳирлик билан яширилганлиги фош бўлди. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган юқоридаги товар-моддий бойликларнинг умумий баҳоси 233 млн сўмдан ошар экан.

Айни шу рейс билан учиб келган Б. ҳам қинғир режаларини амалга оширолмади. Унинг йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилмаган худди шу турдаги контрафакт товарлари 120 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» кичик бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди.

2017 йилнинг ўтган даври мобайнида ­«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда 1 000 дан ортиқ божхона қоидабузарликларини аниқлаб, қиймати қарийб 8,2 млрд сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишган.

 

Эслатиб ўтамиз! Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг белгиланган меъёрларига кўра, видео ва аудио аппаратураларининг ҳар биридан 1 донадан, аммо 3 тадан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга рухсат этилади. Белгиланган миқдордан ортиқча бўлган уяли алоқа воситалари (телефонлар) ва тюнерларни республикамизга олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.

 

Шу ва бошқа хабарларнинг тўлиқ тафсилоти билан ДБҚнинг Telegram ижтимоий тармоғидаги расмий канали (https://t.me/customschannel) орқали ҳам мунтазам танишиш мумкин.

 

Ҳусен ТАНГРИЕВ,

«Тошкент-Аэро» ИБК

Ахборот хизмати

катта инспектори.

Прочитано: 1291 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика