Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Қарз мажбуриятлари

УФга қўшимча ҳиссалар: қўшиш муддати

 

 

Муассислар 2017 йил январда УФни 20 000 минг сўмга кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилдилар. 15 000 минг сўмлик материалларни дарҳол киритдилар. Қолган 5 000 минг сўмни августда киритиб, фақат шундан кейин ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказдилар.

УФ кўпайтирилиши муносабати билан таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар қачон рўйхатдан ўтказилиши зарур? Ҳужжатлардаги ўзгартиришлар ўз вақтида рўйхатдан ўтказилмаганда муассисларнинг қўшимча ҳиссалари корхонанинг даромади деб тан олинадими?

Н.Шевченко, МЧЖ бухгалтери.

 

– Жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги муассислар умумий йиғилиши баённомасидаги бандлардан бирида иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссаларни тўлиқ қўшиш муддати қайд этилган бўлиши керак. УФ кўпайтирилиши муносабати билан таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш муддати айни у билан белгиланади.

 

УФни кўпайтириш таомили чизма кўринишида қуйидагича бўлади:

 

Муассисларнинг
қўшимча ҳиссаларни тўлиқ қўшиш муддати белгиланган
УФни кўпайтириш тўғрисидаги қарори (1-сон баённома) 

 Белгиланган муддат доирасида қўшимча ҳиссаларнинг шакллантирилиши

 ↓

Қўшимча ҳиссаларни қўшиш якунларини тасдиқлаш тўғрисидаги, шунингдек жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги муассисларнинг қарори (2-сон баённома). 1-сон баённомада белгиланган қўшимча ҳиссаларни қўшиш муддати тугаган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай қарор қабул қилинади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси)

 ↓

Иштирокчилар қўшимча ҳиссаларни киритганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор (2-сон баённома) қабул қилинган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай уларнинг ваколатли органда рўйхатдан ўтказилиши (Низомнинг 21-банди, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова)

 

 

УФ кўпайтирилиши муносабати билан таъсис ҳужжатларингизга киритилган ўзгартиришлар ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган, демак, қўшимча ҳиссаларни шакллантириш тартиби ва муддатлари, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларига риоя этилган.

Сизда солиқ оқибатлари юзага келмайди, сабаби УФга ҳиссаларга даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 129-моддаси 3-қисми 1-банди, 355-моддаси 4-қисми 1-банди).

 

УФни кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши билан таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилиши санаси ўртасидаги даврда уни кўпайтиришга доир бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Муассислар қўшимча ҳиссаларни қўшдилар

 

1000-«Материаллар»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ва ҳ.к.

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг ҳиссалари»

 

Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган санада

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг ҳиссалари»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

 

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1307 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика