Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Қарз мажбуриятлари

Ўз вақтидаги таъсир чоралари – қарзлардан ҳимояланиш усули

 

ЯСТ тўловчи бизнинг МЧЖ 2017 йил 10 мартда товарларни сотиб олиш учун олди-сотди шартномасини тузган. 14 мартда олдиндан тўлов – шартнома суммасининг 21%и ўтказилган. 22 майда шартнома суммасининг фақат 10%ига ҳисобварақ-фактура бўйича товар олинган. Олдиндан тўловнинг қолган 11%и 43-счётда берилган аванслар сифатида ҳисобга олинади. Президентнинг 12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармони 2-бандига мувофиқ, товарлар амалда жўнатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади.

1. Ушбу Фармонга амал қилган ҳолда етказиб берувчиларга берилган авансни дебиторлик қарзи деб ҳисобламаслик мумкинми?

2. Олдиндан тўловнинг қолган суммаси (11%) муддати ўтган дебиторлик қарзи (90 кундан кейин) ҳисобланадими?

3. Ушбу суммани солиштириш далолатномасига кўра муддати ўтган дебиторлик қарзи сифатида ЯСТ бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми?

Э.Каримова, МЧЖ бухгалтери.

 

1

Етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар дебиторлик қарзи ҳисобланади.

Дебиторлик қарзи – ушбу ташкилотга берилиши лозим бўлган, бироқ у ҳали олмаган бошқа юридик ёки жисмоний шахсларнинг хўжалик муносабатлари натижасида юзага келган қарз мажбуриятлари суммаси. У қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:

● берилган аванслар (етказиб берувчилар, ходимлар ва бошқаларга);

● қарз (харидорлар, муассислар, ходимлар ва бошқаларники).

Шу тариқа, етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар дебиторлик қарзининг умумий суммасига киритилади ва Бухгалтерия балансининг (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1-сон шакл) ­210-сатрида акс эттирилади.

 

2

Йўқ, олдиндан тўланган суммалар (аванслар) Президентнинг 12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармонига мувофиқ муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланмайди.

Ҳақиқатан ҳам, ПФ-1154-сон Фармоннинг 2-бандига мувофиқ, товарлар амалда жўнатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади.

Товарлар, ишлар ва хизматларнинг ҳақи сифатида тўловчилардан аванс тўловлари тарзида пул маблағлари олган корхоналар маблағлар ўтказилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ўз мажбуриятларини бажаришга ёки қонунчиликда ва шартномаларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, олинган суммани тўлов топшириқлари билан қайтаришга мажбурдирлар (ВМнинг 26.01.1995 йилдаги 21-сон қарори 3-банди).

Одатда, шартномаларда товарлар харидорга муайян муддатда етказиб берилиши шартлиги кўрсатилади. Бу муддатларга амал қилинмаса, харидор шартнома шартларига мувофиқ етказиб берувчига нисбатан таъсир чораларини қўллаши, масалан, жарима (пеня) ундириши мумкин ва шарт.

Харидор шартнома муносабатларини бузувчига нисбатан жарималар (пенялар) қўлламаса, етказиб берувчи эса олинган авансларни қайтаришга шошилмаса, нима бўлади? Пул маблағларининг оборотдан олиб қўйилиши ва четга чиқарилишини назорат органлари етказиб берувчига пулни қарзга бериш деб талқин қилишлари мумкин, бу унда солиқ оқибатлари юзага келишига олиб келади.

 

3

Йўқ, муддати ўтган дебиторлик қарзи ЯСТ бўйича ҳисоботда кўрсатилмайди.

ЯСТ бўйича ҳисоботда солиқ солинадиган ялпи тушум акс эттирилади. Дебиторлик қарзининг ҳисобдан чиқарилиши – ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага таъсир кўрсатмайдиган зарарлар (харажатлар) (Солиқ кодексининг 356-моддаси).

Корхонада балансни тузиш санасига келиб ҳисобот даврининг охирги санасидаги ҳолатга кўра муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд бўлса, у Бухгалтерия балансига расшифровкада акс эттирилади (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 96-1-банди). Шунингдек дебиторлик қарзининг муддати ўтган қисми Бухгалтерия балансининг 211-сатрида маълумот учун кўрсатилади.

 

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика