Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Cавдо амалиёти

НКМсиз электрон тижорат

 

Сотувчи (ЯТТ ёки юридик шахс) касса аппарати воситасида чакана савдо қилади. Интернет-дўкон орқали ўз товарларига буюртмалар қабул қилиб, уларни мижозларнинг уйига етказиб беришни ташкиллаштирмоқчи.

Масалан, товарлар интернет-дўкон орқали сотилганда сотувчи буюртмани олиб, кассага аввал ўзининг нақд пул маблағларини киритади, тегишинча, буюртма берилган товар учун чек уради, товарни чек билан бирга харидорнинг уйига олиб боради ва жойнинг ўзида ундан нақд пул олади.

Мижозлар билан шу тариқа ўзаро ҳисоблашиш чизмасини қўллаш мумкинми, бу қонунбузарлик бўлмайдими?

Ю.Л.

 

Бу қонун ҳужжатларини бузишдир, сабаби Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари (ВМнинг 2.06.2016 йилдаги ­185-сон қарорига 1-илова) ва Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова) талабларига мувофиқ келмайди.

Қоидалар билан товарларни ахборот тизимлари воситасида сотиш тартибга солинган. Унда товарлар билан олди-сотди қилиш таомилларини соддалаштирувчи нормалар мавжуд.

Электрон тижоратда тўловлар фақат қуйидаги усуллар билан амалга оширилади:

● банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалини қўллаш орқали;

● банк ҳисобрақамидан пул маблағларини ўтказиш воситасида;

● шахсий кабинет ёки чакана тўловлар тизими орқали (онлайн-тўлов) банк пластик картасидан маблағларни ўтказиш воситасида  (Қоидаларнинг 48-банди).

Товарни сотиш учун офертада тўловнинг фақат юқорида санаб ўтилган усулларини кўрсатишингиз мумкин. Электрон тижоратда нақд пул билан тўлаш назарда тутилмаган.

Товар рад этилганда тўлов товар харид қилинган усулда қайтарилади (Қоидаларнинг 52-банди).

Шу тариқа, товарни электрон сотишда НКМдан фойдаланиш – қонунбузарлик.

НКМ чеки харидордан пул қабул қилинганлиги далилининг тасдиғи ҳисобланади (Низомнинг 15-банди). НКМ чекини уриб, харидор учун пул киритсангиз, бу билан ўзингизни хатарга қўйган бўласиз, сабаби у товардан воз кечмайди ва пул тўлайди деб тўла ишонч билан айта олмайсиз.

Савдо қоидаларини бузиш фуқароларга ЭКИҲнинг 1 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солиш кўринишида маъмурий жавобгарликка олиб келади (МЖТКнинг 164-моддаси).

Замира ЖЎРАЕВА,

«Normа Online» эксперти.

Прочитано: 1399 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика