Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Имтиёзли режимда

Мезонларга мувофиқ келасизми – имтиёзни қўлланг

 

Ташкилот тикувчилик ишлаб чиқариши билан шуғулланади ва Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ имтиёздан фойдаланиши мумкин.

I ва II чораклар учун ЯСТ бўйича ҳисоботлар топширилган, солиқ ҳам тўланган. Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона сифатида 4.08.2017 йилда ДСИга Низом (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган шаклда имтиёзлар олиш учун ариза юборилган. Биздан уни қабул қилиб, бу билан имтиёзга ҳақли эканимизни тасдиқлаганлар.

2017 йил I ва II чораклари учун қайта ҳисоб-китоб жўнатсам – имтиёзни кеч қўллаганимни рўкач қилиб, уни қабул қилмаяптилар. 2017 йил III чорагидан бошлаб имтиёзни қўллашим мумкинлигини айтдилар. Фақат III чорак учун экан, 9 ой учун эмас.

Низомда имтиёз ариза топширилган кундан бошлаб қўлланиши ва уни 1.01.2017 йилдан қўллаш мумкин эмаслиги ҳақида банд йўқ. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб эса бутун йил учун топширилади. У йиллик ҳисобот билан бирга тақдим этилади.

Корхона имтиёзни қўллаш тўғрисидаги аризани III чоракда тақдим этган бўлса, Президентнинг ­ПҚ-2687-сон қарори асосида 2017 йилнинг I ва II чораклари учун ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

Галина, МЧЖ бош бухгалтери.

 

Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун солиқ органларига уни қўллаш тўғрисида ариза тақдим этилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ тақдим этилган имтиёзларни қўллаш тартиби Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 16.05.2017 йилда 2885-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланади.

2885-сон Низомга кўра, ушбу товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик корхоналар Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда солиқ ва божхона имтиёзлари бериладиган товар гуруҳларининг рўйхатига ­(2885-сон Низомга 1-илова) мувофиқ ЯСТ тўлашдан озод қилинган. Улар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60%ни ташкил этадиган корхоналар киради.

Кўрсатилган имтиёз мақсадли эмас. Уни 1.01.2017 йилдан 1.01.2020 йилгача қўллаш мумкин.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида имтиёзлар тақдим этилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга солиқ органларига белгиланган шаклдаги Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китобни (2885-сон Низомга ­2-илова) тақдим этадилар.

Низомда имтиёзни қўллаш тўғрисидаги аризани солиқ органларига тақдим этиш назарда тутилмаган.

Шу тариқа, корхонангиз имтиёздан фойдаланиш учун 2885-сон Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ келса, солиқ органларига ариза бермасдан уларни 2017 йил бошидан қўллашга ҳақли. Ўз навбатида солиқ органлари 2017 йилнинг I ва II чораклари учун аниқлаштирилган ЯСТ ҳисоб-китобини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас (Солиқ кодексининг 46-моддаси).

Ушбу масала юзасидан ихтилофлар юзага келган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи солиқ органи ёхуд бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Прочитано: 1432 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика