Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Имтиёзли режимда

Текинга олинганига имтиёз татбиқ этилмайди

 

Корхона асбоб-ускуналарнинг битта комплектини текинга олиб кирди. Асбоб-ускуналарнинг бошқа комплекти учун ҳали ҳисоб-китоб қилинмади.

1. Корхона Низомда (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўрсатилган, текинга олинган импорт асбоб-ускуналар бўйича ЯСТга доир имтиёзни қўллашга ҳақлими?

2. Импорт асбоб-ускуналар учун ҳисоб-китоб қилинмаган бўлса, ЯСТ бўйича имтиёз қўлланадими?

О.Пак, директор.

 

1

Йўқ, текинга олинган асбоб-ускуналар бўйича ЯСТга доир имтиёз қўлланмайди.

Имтиёз маблағларни инвестицияларга, шу жумладан янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирувчи корхоналар учун назарда тутилган. Маблағларни инвестицияларга йўналтириш деганда корхона асбоб-ускуналарни олиш учун молиявий ёки бошқа моддий воситаларни сарфлагани тушунилади (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди).

Корхона текинга олинган импорт асбоб-ускуналарга моддий, молиявий ва бошқа воситаларни сарфламаган – яъни инвестициялар қилмаган. Шу сабабли янги технологик асбоб-ускуналар олишга маблағлар йўналтирилганда тақдим этиладиган ЯСТ бўйича имтиёзни у текинга олинган ҳолатда қўллаб бўлмайди.

 

2

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади (Низомнинг ­12-банди).

Шу тариқа, корхона асбоб-ускуналар олишга маблағларни йўналтирмаган бўлса, тегишинча, ЯСТни камайтириш учун сумма бўлмайди. Импорт қилинган янги технологик асбоб-ускуналар учун етказиб берувчи билан ҳисоб-китоб қилинмаганлиги сабабли ЯСТ бўйича имтиёз қўлланмайди.

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1348 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика