Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Имтиёзли режимда

Маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича имтиёз берилганда энг кам ЯСТ

 

Ишлаб чиқариш корхонаси бир неча турдаги маиший техникани ишлаб чиқаради. Корхона 2017 йил июлдан бошлаб бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилди. Ўша пайтдан буён божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, 2017 йил августдан – ЯСТ бўйича имтиёзлар қўлланади.

1. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилиши билан боғлиқ имтиёз олганда ЯСТнинг энг кам миқдори қандай ҳисобланади?

2. Бошқа даромадларга қандай ставкада солиқ солинади?

И.Ли, МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ЯСТ тўловчи корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича ЯСТ тўлашдан озод этилади (АВ томонидан 14.07.2015 йилда ­2697-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди).

ЯСТ бўйича имтиёз фақат ушбу маҳсулотни сотишдан олинган тушум суммасига қўлланади. Шу муносабат билан алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш зарур.

ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этиш кўринишида имтиёзга эга бўлган корхоналарга ЯСТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан уни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги талаб татбиқ этилмайди (АВ томонидан 3.03.2011 йилда ­2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди «б» кичик банди).

Сизнинг ҳолатда ЯСТ бўйича имтиёз барча даромадларга эмас, балки Маҳаллийлаштириш дастури бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан олинган тушумгагина татбиқ этилади.

Яъни сиз ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилмагансиз. Бинобарин, ягона солиқ тўловини унинг энг кам миқдори киритилганини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқаришингиз ва тўлашингиз керак.

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чоракда ҳисоблаб чиқарилади ва қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бу ерда:

ЭКМяст – ЯСТнинг энг кам миқдори;

С – ер солиғи;

К1, К2 – пасайтирувчи коэффициентлар.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда ер участкасининг бутун майдони Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулот ишлаб чиқариладиган майдонларни чегирмаган ҳолда ҳисобга олинади.

Сўнгра ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини қуйидаги формула бўйича аниқлаш зарур:

ҲСяст = СЯТ х С, бунда:

ҲСяст – ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси;

СЯТ – ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум;

С – ЯСТнинг белгиланган ставкаси.

Чораклик ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини ҳисоблашда сотишдан тушган бутун ялпи тушум, Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотдан тушган тушумни чегирмаган ҳолда ҳисобга олинади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси унинг энг кам миқдори билан солиштирилганда қуйидаги вазиятлар юзага келиши мумкин:

Вазият

 

ЯСТни қўшимча ҳисоблаш талаб этиладими

 

ҲСяст > ЭКМяст

 

Талаб этилмайди

 

ҲСяст < ЭКМяст

 

ЯСТни энг кам миқдори суммасигача қўшимча ҳисоблаш лозим

 

ҲСяст = ЭКМяст

 

Талаб этилмайди

 

 

2

Бошқа даромадларга асосий фаолият тури учун белгиланган ставка бўйича ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

Корхонангизнинг асосий фаолият тури маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш корхоналари учун ЯСТ ставкаси – 5% (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова). Шу сабабли бошқа даромадларга ҳам 5%лик ставкада ЯСТ солинади. Имтиёзли тушумдан ташқари бошқа тушум бўлмаса, солиқ солинадиган базага фақат бошқа даромадлар киритилади.

 

МИСОЛ. Корхона (ҚҚС тўловчиси эмас) электр плиталар ва печкалар ишлаб чиқаради. Электр плиталар ишлаб чиқариш Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган. 2017 йил августда корхона имтиёз олди – Маҳаллийлаштириш дастури бўйича ЯСТ тўлашдан озод этилди.

Корхона Тошкентдаги майдони 0,3 га бўлган ер участкасида жойлашган.

2017 йилнинг 9 ойи якунларига кўра бутун маҳсулотни сотишдан тушум – 1 500 000 минг сўм олинган, шу жумладан:

III чорак учун тушум – 500 000 минг сўм;

август–сентябрь учун электр плиталарни сотишдан тушум – 250 000 минг сўм.

Шунингдек корхона етказиб берувчи олдидаги мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан 3 000 минг сўм, шу жумладан III чоракда 1 000 минг сўм миқдорида бошқа даромадларни ҳисоблаган.

Биринчи ярим йиллик учун ЯСТ бўйича қўшимча ҳисоблаш бўлмаган.

2017 йилнинг 9 ойи учун ЯСТ бўйича зарур солиқ шаклларини тўлдирамиз.

 

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

 

Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисида маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

 

асосий фаолият тури – 1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушган соф тушум

 

010

 

1 500 000 000

 

1 500 000 000

 

 

 

 

 

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан умумий тушумда фаолият турлари бўйича тушумнинг салмоғи, %да

 

020

 

100

 

100

 

 

 

 

 

 

Бошқа даромадлар (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 010-сатри)

 

030

 

3 000 000

 

3 000 000

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр + 030-сатр)

 

040

 

1 503 000 000

 

1 503 000 000

 

 

 

 

 

 

Имтиёзлар – жами (0501-сатр + 0502-сатр)

 

050

 

250 000 000

 

250 000 000

 

 

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши (ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 010-сатри)

 

0502

 

250 000 000

 

250 000 000

 

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр)

 

060

 

1 253 000 000

 

1 253 000 000

 

 

 

 

 

 

ЯСТнинг белгиланган ставкаси

 

070

 

х

 

5

 

 

 

 

 

 

ЯСТ суммаси (060-сатр х 080-сатр)

 

090

 

62 650 000

 

62 650 000

 

 

 

 

 

 

ЯСТнинг умумий суммасида фаолият турлари бўйича ЯСТ суммасининг салмоғи, %да

 

091

 

100

 

100

 

 

 

 

 

 

Ҳисоб-китоб бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси (090-сатр – 110-сатр – 115-сатр)

 

120

 

62 650 000

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммаси

 

170

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси (130-сатр + 150-сатр + 170-сатр + 175-сатр)

 

180

 

62 650 000

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

 

 

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

2-ИЛОВА

БОШҚА ДАРОМАДЛАР

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Бошқа даромадлар – жами (020–180-сатрлар йиғиндиси),

 

010

 

3 000 000

 

шу жумладан:

 

 

 

мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар

 

080

 

3 000 000

 

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

4-ИЛОВА

СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ЯЛПИ ТУШУМНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ

Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган даромадлар ва харажатлар рўйхати

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 050-сатр)

 

010

 

250 000 000

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0301–03...-сатрлар йиғиндиси),

 

030

 

250 000 000

 

шу жумладан:

 

 

х

 

Маҳаллийлаштириш дастури (АВ томонидан 14.07.2015 йилда 2697-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом)

 

0301

 

250 000 000

 

 

 

2017 йилнинг III чораги учун ҳисоб-китоб қилинган ЯСТни аниқлаш ва уни ЯСТнинг энг кам миқдори билан солиштириш зарур.

 

2203-сон Низомга

2-ИЛОВА

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИНГ

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

Ер участкасининг (ижарага олинган бинонинг) жойлашган жойи

 

Сатр коди

 

Майдони, га

 

Солиқ солинмайдиган майдон

 

Солиқ солинадиган база (3-устун – 4-устун)

 

Ер солиғининг 1 га учун ставкаси, сўм

 

Ер солиғи суммаси (сўм) (5-устун х 7-устун)

 

Камайтирувчи коэффициентлар

 

ЯСТнинг энг кам миқдорининг йиллик ҳисоб-китоб суммаси (сўм)
(3
х 8-устун х 9-устун х 10-устун)

 

жойлашган жойи бўйича

 

энг кам

 

амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда

 

жойлашган жойига боғлиқ ҳолда

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

Юридик шахс жойлашган жойи бўйича – жами:

 

010

 

0,3

 

0

 

0,3

 

х

 

х

 

6 843 937,5

 

х

 

х

 

х

 

Тошкент ш.

 

0101

 

0,3

 

0

 

0,3

 

 

22 813 125

 

6 843 937,5

 

х

 

х

 

х

 

Ер участкаси (ижарага олинган бино) жойлашган жойи бўйича – жами:

 

020

 

 

 

 

х

 

х

 

 

х

 

х

 

х

 

 

0201

 

 

 

 

 

 

 

х

 

х

 

х

 

Ер участкаларининг (ижарага олинган биноларнинг) умумий майдони

(010-сатр + 020-сатр)

 

030

 

0,3

 

 

0,3

 

х

 

х

 

6 843 937,5

 

0,5

 

1

 

10 265 906,25

 

 

2203-сон Низомга

3-ИЛОВА

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ

ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ЯСТнинг

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

 

Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисида маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича

 

асосий фаолият тури – 1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри – аввалги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)

 

010

 

501 000 000

 

501 000 000

 

 

 

 

 

ЯСТнинг белгиланган ставкаси

 

020

 

5

 

5

 

 

 

 

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)

 

030

 

25 050 000

 

25 050 0 00

 

 

 

 

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотноманинг 030-сатри 11-устуни / 4)

 

040

 

2 566 476,56

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (040-сатр – 030-сатр)

 

050

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Аввалги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)

 

060

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)

 

070

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

 

 

2017 йилнинг III чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (25 050 минг сўм) ЯСТнинг энг кам миқдоридан (2 566,48 минг сўм) кўп. Бинобарин, ЯСТ бўйича қўшимча ҳисоблаш талаб этилмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1270 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика