Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Солиқ солиш

Улушни сотиб олиш ва унинг оқибатлари

 

ҚК МЧЖ ва хорижий юридик шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. МЧЖ устав фондидаги улушлар: ҚК МЧЖда – 49%, хорижий муассисда – 51%. ҚК МЧЖ устав фондининг 51%и миқдоридаги улушни номинал қиймати бўйича ЭАВда сотиб олиши ҳақида қарор чиқарилди, шундан кейин ҚК МЧЖ ва МЧЖни қўшиб юборишга қарор қилинди.

УФдаги улушни хорижий муассисга тўлашга доир битимга қандайдир солиқлар солинадими? У бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Е.Багдасарова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

 

– Улушнинг олди-сотди битими ҚК МЧЖ билан хорижий муассис ўртасида расмийлаштирилмоқда. МЧЖда бир иштирокчи ўрнига бошқаси келмоқда.

Шу сабабли МЧЖ ҳисобида фақат муассислар таркиби ўзгариши давлат рўйхатидан ўтказилган санадаги муассиснинг алмашишига доир проводка акс эттирилади:

дебет 8330-«Пай ва улушлар» – чиқиб кетаётган хорижий муассиснинг субконтоси бўйича;

кредит 8330-«Пай ва улушлар» – жамиятдаги улушни олаётган муассис – ҚК МЧЖнинг субконтоси бўйича.

Бир иштирокчининг улуши бошқасига берилаётганда даромад ёки зарар ва, тегишинча, солиқ оқибатлари фақат улушнинг олди-сотди битими иштирокчиларида юзага келиши мумкин.

Сизнинг ҳолатда МЧЖ устав фондидаги улушни сотиб олишда ҚК МЧЖда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Мол-мулкни (МЧЖ устав фондидаги улушни) сотиш нархи олиш қийматидан юқори бўлса, муассис – хорижий корхонада даромад юзага келиши мумкин.

Муассис – хорижий корхона МЧЖдаги улушни бошқа шахслардан сотиб олмаган, балки уни ўз маблағлари билан шакллантирган бўлса, улушни номинал қиймати бўйича сотиш чоғида даромад олмайди.

МЧЖ устав фондидаги улушни сотиш нархи билан олиш қиймати ўртасида фарқ ҳосил бўлганда хорижий юридик шахсда Солиқ кодексининг 155-1-моддасида белгиланган тартибга кўра 20%лик ставкада (Солиқ кодексининг ­160-моддаси) солиқ солинадиган мол-мулкни сотишдан даромад юзага келади.

Бу ҳолда солиқни ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш мажбурияти даромад тўлаш манбаи (мол-мулк харидори), яъни ҚК МЧЖ зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг ­155-1-моддаси 2-қисми).

 

ҚК МЧЖ ҳисобидаги проводкалар қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

МЧЖ устав фондидаги улуш қиймати хорижий муассисга тўланди (солиқни чегирган ҳолда)

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

Норезидентнинг даромадларига солиқ ҳисобланди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Норезидентнинг даромад солиғи (20%) тўланди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

МЧЖдаги улуш сотиб олинди (муассислар таркибидаги ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилган санада)

 

0690-«Бошқа узоқ муддатли инвестициялар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Аванслар ҳисобга киритилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

4330-«Бошқа берилган аванслар»;

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 2218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика