Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Ўриндошларга тўловлар: солиқ солиш хусусиятлари

 

Ходим ойига 720 минг сўмлик маош тўланадиган жойда ўриндошлик асосида ишлайди. 2017 йил февралда корхона ходимнинг ўғли олий ўқув юртида ўқиши учун 3 000 минг сўм ўтказди, тўланган суммани кейинчалик ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолади. Ходимнинг аризасига кўра унинг иш ҳақидан ҳар ойда қарзни сўндириш учун 500 минг сўмдан ушлаб қолинмоқда.

Ўриндошлик асосида ишловчи ходим иш ҳақининг бир қисмини ўғлининг ЎзРдаги олий ўқув юртида ўқиши учун қарзни сўндириш ҳисобига йўналтираётган бўлса, ЖШДС ва ШЖБПҲни қандай ҳисоблаш керак?

Бухгалтер.

 

Ходимнинг корхона олдидаги қарзини (26 ёшга тўлмаган фарзандининг Ўзбекистон олий ўқув юртида ўқиши учун тўловни) сўндиришга йўналтирилаётган даромадларига солиқ солишда ЖШДС бўйича имтиёз қўлланади (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 31-банди).

Ўриндош ходимнинг ойлик солиқ солинадиган даромади 720 минг сўмга тенг, шундан 500 минг сўм корхонага қарзни тўлаш ҳисобига ушлаб қолинади. Имтиёзни қўллашда 500 минг сўмга ЖШДС, тегишинча, ШЖБПҲга ажратмалар солинмайди.

Даромаднинг қолган қисми – 220 минг сўмга (720 – 500) умумбелгиланган шкалада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. 1% миқдоридаги ШЖБПҲ 220 минг сўмдан, яъни ЖШДС ушлаб қолинадиган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

Ўриндош ходим ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш тўғрисида ариза берган бўлса, 220 минг сўмдан 23%лик ставкада даромад солиғи ушлаб қолинади. Бу ҳолда ҳам 1% миқдоридаги ШЖБПҲ 220 минг сўмдан, бироқ 1 ЭКИҲни чегирмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

ЖШДС ушланишининг ҳар қандай вариантида суғурта бадаллари ҳисобланган иш ҳақининг бутун суммаси, яъни 720 минг сўмдан ушлаб қолинади.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1721 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика