Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 44 / Бухгалтер – бухгалтерга

Авиакассаларда ҳисоб юритишдаги муаммолар

 

Авиакассада бош бухгалтер бўлиб ишлаётганимга 5 йилдан ошди. Хорижий авиакомпаниялар, шунингдек «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК авиачипталарини сотамиз. Бошқа авиакассаларнинг бош бухгалтерлари билан мулоқотда ушбу соҳада кўп учрайдиган хатоларга тўқнаш келганман. Уларнинг энг кенг тарқалганлари ҳақида ушбу мақолада сўзлаб бераман.

 

СОТИЛГАН АВИАЧИПТАЛАРГА ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРМАСЛИК

Ҳозир асосан электрон авиачипталар ёзиб берилади. Кўпинча авиакассаларнинг бухгалтерлари юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларга авиачипталарни сотиш чоғида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирмайдилар. Бу нотўғри. Электрон авиачипта бошқа ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркорга пул ўтказиш йўли билан сотилган бўлса, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш зарур. Гап шундаки, қонун ҳужжатларига кўра авиачипталар 2014 йил июндан бошлаб қатъий ҳисобот бериладиган бланкаларга, бинобарин, ҳисобварақ-фактурага тенглаштирилган ҳужжатларга кирмайди (Низомнинг 19-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова).

Қуйидагилар электрон авиачипта сотилганини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади:

√ ҳисобварақ-фактура – пул ўтказиш йўли билан ҳақ тўлаганда;

√ НКМ чеки – нақд пул билан ҳақ тўлаганда. Бироқ харидор ҳисобварақ-фактурани ҳам талаб қилишга ҳақли;

√ пластик карточка воситасида ҳақ тўланганда савдо терминали чеки. Харидор бунда ҳам ҳисобварақ-фактурани талаб қилишга ҳақли бўлади.

Электрон авиачиптага пул ўтказиш йўли билан ҳақ тўланган, ҳисобварақ-фактура эса расмийлаштирилмаган бўлса – бу бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш саналади. МЖТКнинг 175-1-моддасида бунинг учун санкциялар – мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, харидор – юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмаса, авиакассада ёпилмаган кредиторлик қарзи қолади.

 

ҲУҚУҚҚА ЗИД РАВИШДА ЧЕГИРМАЛАР БЕРИШ

Авиакассалар авиачипталарни воситачилик шартномаларига кўра сотадилар. Авиачипталар нархларини авиакомпаниялар белгилайди (Ҳаво кодексининг 105-моддаси), авиакассалар эса уларни сотади. Агентлик битимларига биноан улар авиачипта қийматини ўзгартиришга ҳақли эмас. Уларнинг даромади – сотилган авиачипта учун воситачилик ҳақи. У кўпгина омиллар: қайси авиакомпания чиптаси сотилгани, маршрут йўналиши, училаётган давлат, мазкур парвозда бошқа авиакомпания қатнашиши ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Кўпинча авиакассалар бухгалтерлари ЯСТ ёки фойда солиғини ҳисоблаш чоғида авиачипталарга чегирма суммаларини ўз воситачилик ҳақларидан нотўғри чегирадилар. Бунда улар Солиқ кодексига ҳавола қиладилар. Сотиб олувчи сийловдан (чегирмадан) фойдаланганда:

√ фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқаришда хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадга (Солиқ кодексининг 131-моддаси);

√ ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқаришда ялпи тушумга (Солиқ кодексининг 357-моддаси) тузатиш киритилиши назарда тутилган.

Агентлик битимида назарда тутилмаган чегирмаларни тақдим этувчи авиакасса билан бўлган ҳолатда ушбу 2 та моддани қўллаб бўлмайди. Уларда даромад тан олингандан кейин баҳолар ўзгариши ёки чегирма берилиши сабабли унга тузатиш киритиш зарур бўлган ҳолатлар ҳақида сўз боради. Чегирма товар юклаб жўнатилганидан (ишлар, хизматлар бажарилганидан) кейин бажариладиган муайян шартларга боғлиқ бўлган ҳолат ана шундай ҳолат ҳисобланади. Масалан, ишлаб чиқарувчи товарнинг улгуржи туркумини 15%лик олдиндан тўловдан сўнг юклаб жўнатиш шарти билан сотади. Башарти харидор қолган суммани 5 кун ичида тўласа, унга 3%лик чегирма берилади. Харидор бу шартни бажарса, бошланғич баҳога асосланган ва юклаб жўнатиш чоғида даромад сифатида тан олинган ялпи тушумга тузатиш киритиш керак бўлади.

Авиачиптани сотишда авиакассаларнинг ялпи тушумини (баҳосини арзонлаштириб ёки арзонлаштирмай) унинг харидори эмас, балки комитент – авиакомпания шакллантиради. У авиачипталар нархларини белгилайди ва ўз ҳисобидан чегирмалар тақдим этишни истамайди. Авиакасса бундай қилишга ҳақли, албатта, бироқ ўз фойдаси ҳисобидан қилиши лозим.

Авиакасса ялпи даромадни чегирмалар суммасига камайтириши мумкинми? Авиакомпания билан тузилган шартномада унинг воситачилик ҳақи қийматини тақдим этилган чегирмалар суммасига камайтириш ҳуқуқи қайд этилган бўлса, бундай қилиши мумкин. Бу ҳолда у комитентга чегирмалар суммасига камайтирилган хизматлар қийматига ҳисобварақ-фактурани тақдим этади.

Авиакасса томонидан воситачилик ҳақига чегирмалар қўлланиши ҳақидаги шарт агентлик битимида қайд этилмаса, у ҳолда:

√ харидорга тақдим этиладиган авиачипта баҳосини арзонлаштириш авиакассанинг харажати ҳисобланади;

√ агентлик битимида қайд этилган воситачилик ҳақига тўлиқ солиқ солиниши керак бўлади;

√ фойда солиғини ҳисоблаш чоғида авиакассада бундай арзонлаштириш суммаси чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.

Солиқ солинадиган базанинг ҳуқуққа зид равишда баҳони арзонлаштириш суммасига камайтирилиши солиқларнинг суммаларини камайтиришга олиб келган ҳисоб юритиш тартибини бузиш сифатида баҳоланади ва ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима билан жазоланади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 175-моддаси).

Президентнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон) кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиачипталар сўмда ҳам, хорижий валютада (АҚШ долларида) ҳам сотилган. Сотилган авиачипталар учун воситачилик ҳақини авиакассалар тўлов валютасида олганлар. Яъни сўмда сотилган авиачипталар учун сўмда, АҚШ долларида сотилганлари – АҚШ долларида.

 

2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида барча авиакомпанияларнинг авиачипталари миллий валюта – сўмда сотилиши шарт (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармоннинг 3-банди).

 

ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Кейинги хатолар авиачипталарнинг хорижий валютада сотилиши билан боғлиқ.

Хорижий валютада сотилган авиачипталарга ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш чоғида бухгалтерлар кўпинча уларнинг сотиш валютасидаги қийматини акс эттирганлар ва сўмдаги эквивалентини кўрсатмаганлар. Бу ҳам нотўғри. Ўзбекистон корхоналарида бухгалтерия ҳисоби миллий валюта – сўмда юритилади. Шу сабабли ҳисобварақ-фактурада товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати миллий валютада кўрсатилиши керак. Нархлари (тарифлари) хорижий валютада белгиланадиган юридик шахслар ҳисобварақ-фактурани ушбу валютада ёзиб, айни бир вақтда МБ у ёзилган санада белгилаган курси бўйича сўмда ифодалаганлар (Солиқ кодексининг ­222-моддаси; АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тартибнинг 9, 10-бандлари).

Хулоса чиқарамиз: авиачипта хорижий валютада сотилганда ҳисобварақ-фактураларда миллий валютадаги эквивалентини акс эттириш мажбурийдир.

30.08.2017 йилдаги ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми намунаси (МБ курси бўйича $1 = 4 210,35 сўм):

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Тошкент–Москва авиачиптаси

 

дона

 

1

 

$250

 

$250

 

Акциз солиғисиз

 

0%

 

0

 

$250

 

1 052 587,5 сўм

 

1 052 587,5 сўм

 

1 052 587,5 сўм

 

Жами тўлашга: икки юз эллик АҚШ доллари

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча авиакомпаниялар 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб авиачипталар нархларини миллий валюта – сўмда белгилашлари шарт (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармоннинг 3-банди).  

 

ХИЗМАТЛАР ЭКСПОРТИДА ИМТИЁЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНМАСЛИК

Авиакассалар учун хорижий авиакомпанияларнинг авиачипталарини сотиш хизмат экспорти ҳисобланади. Авиакассалар хорижий авиакомпанияларнинг агентлари ва ёрдамчи агентлари сифатида ўз хизматлари учун воситачилик ҳақи оладилар, у хизматлар экспортидан тушган тушум ҳисобланади. Хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар Ўзбекистоннинг юридик шахси (авиакасса) томонидан чет давлатнинг юридик шахси (авиакомпания) учун хизматлар кўрсатиши мазкур ҳолда экспорт ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­22-моддаси).

Бироқ авиакассалар хизматларни экспорт қилишларини бухгалтерлар ҳар доим ҳам тушунавермайдилар. Хорижий авиакомпаниялар Ўзбекистонда ўз ваколатхоналари орқали ишлаши бундай янглишишга сабаб бўлади. Улар Ўзбекистон солиқ органларида ҳисобга қўйилганлар, уларга СТИР берилган. Уларнинг мавжудлиги хато равишда резидентлик аломати сифатида талқин қилинади. Аслида бу ваколатхона Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат солиқ тўловчи деб ҳисобланишидан гувоҳлик беради.

Шу хато сабабли авиакассалар экспорт билан боғлиқ имтиёзлардан фойдаланмаганлар. Сотишнинг умумий ҳажмида ЭАВдаги экспорт улушига қараб фойда, мол-мулк солиқлари ва ЯСТ ставкаларини пасайтириш шулар сирасига киради.

Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун хизмат нафақат экспорт қилиниши ва ЭАВда кўрсатилиши, балки ўзи ишлаб чиқарган хизмат бўлиши лозим. Бундай хизмат деганда корхона ўз кучи билан кўрсатган хизмат тушунилади (АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 5-банди).

Авиакасса авиачипталарни ўзи сотиб, бу билан авиакомпанияга хизматларни кўрсатади. Шу сабабли хорижий авиакомпаниялар агентлари ёки ёрдамчи агентларининг авиачипталарни ўз кучлари билан сотиши ўзи ишлаб чиқарган хизматларнинг экспорти ҳисобланади.

Хулоса чиқарамиз:

● хорижий авиакомпаниялар агентлари ёки ёрдамчи агентларининг авиачипталарни ўз кучлари билан сотиши ўзи ишлаб чиқарган хизматларнинг экспорти ҳисобланади;

● хорижий авиакомпаниялар воситачилик ҳақини ЭАВда тўлаганда фойда, мол-мулк солиқлари ва ЯСТ ставкалари сотишдан тушумнинг умумий ҳажмидаги экспорт улушига қараб пасайтирилиши мумкин.

Ушбу норма 5.09.2017 йилгача амал қилган.

 

ВАЛЮТАДАГИ ТУШУМНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ

 

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони билан экспортчиларнинг чет эл валютасидаги тушумини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинди (2-банди).

Авиакассалар – кичик бизнес ­субъектларини валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилиш бўйича имтиёз ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарорига мувофиқ, бироқ фақат 31.03.2014 йилгача амал қилган. ВМнинг 20.03.2014 йилдаги 67-сон қарори кучга кириши билан авиакассалар зиммасига, кичик ёки йирик корхона бўлишидан қатъи назар, валютадаги тушумнинг 50%ини мажбурий сотиш вазифаси юкланган (ВМнинг 67-сон қарорига илованинг 1-банди «в» кичик банди).

Валюта тушумининг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорларда мажбурий сотишдан бўйин товлаш корхоналар мансабдор шахсларига ЭКИҲнинг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 171-моддаси).

Ҳамкорлар – ёрдамчи агентлар тармоғи орқали ишловчи йирик авиакассалар мажбурий сотилиши лозим бўлган валюта тушумининг 50%ини ўзгача тарзда ҳисоблаб чиқарганлар. Воситачилик ҳақи сифатида келиб тушадиган бутун валютанинг 50%и сотилиши воситачига иқтисодий зарар етказган, сабаби ёрдамчи агент хизматлари ҳақини валюта тушумининг бир қисми билан тўлаган. Хорижий авиакомпанияларнинг ёрдамчи агентлари агентларга тенглаштирилган (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 1.08.2011 йилдаги 224-сон қарорига 1-илова). Улар ҳам агентлардан воситачилик ҳақини хорижий валютада олишлари керак эди. Тегишинча, ўз валюта тушумларининг 50%ини сотишлари шарт эди (224-сон Низомнинг 5-банди).

Шу сабабли агентлар хорижий валютада олинган, мажбурий сотилиши лозим бўлган тушумни ёрдамчи агентнинг воситачилик ҳақи суммасига камайтиришлари мақсадга мувофиқ эди (Тартибнинг 4-банди «а» кичик банди, ВМнинг 245-сон қарорига 1-илова).

 

МИСОЛ. Агент авиакомпаниядан 1 000 АҚШ доллари миқдорида воситачилик ҳақини олди. Шундан 400 АҚШ долларини ёрдамчи агентга тўлади. Бу ҳолда агентда 600 АҚШ долларига тенг сумма валютанинг 50%ини мажбурий сотиш учун база бўлади. Агентда 300 АҚШ доллари мажбурий сотилиши лозим.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА.   

Прочитано: 1417 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика