Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 43 / Божхона

Бориш-келишнинг «қизил» ва «яшил» йўлаклари

 

Мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Давлат дастурида (7.02.2017 йилдаги ПФ-4947-сон Фармонга 8-илова) хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш мақсадида жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича «яшил» ва «қизил» йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш вазифаси қўйилган эди.

 

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (11.10.2017 йилдаги ­814-сон) қабул қилинди. Янги ҳужжатда республикамизнинг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш талаблари ва тартибини, шунингдек божхона чегараси орқали ўтадиган жисмоний шахснинг божхона операцияларини амалга ошириш мақсадида нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида «яшил» ва «қизил» йўлакни танлаш қоидалари белгиланган.

«Яшил» йўлак – кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.

«Қизил» йўлак – кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиш учун мўлжалланган жой.

Икки йўлакли тизимни қўллаш учун камида битта «яшил» ва «қизил» йўлак ажратилади. Божхона ҳудудига кириб келиш ёки ушбу ҳудуддан чиқиб кетиш жойларида йўлакларнинг умумий сони божхона органи томонидан йўловчилар оқими ва мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Йўлаклар божхона ҳудудига кириб келишда чегара назоратидан ўтгандан сўнг, чиқиб кетишда эса чегара назоратидан ўтишдан олдин, халқаро аэропортларда эса багаж топшириладиган ёки бериладиган жойдан сўнг жойлаштирилади.

Икки йўлакли тизим олдида жисмоний шахсларга божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни онгли равишда танлаш имконини берадиган ахборот ҳудуди ташкил этилади.

Жисмоний шахснинг «яшил» йўлакдан ўтиши божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларацияланадиган товарлари йўқлигини маълум қилиш сифатида қаралади. Бу жисмоний шахсни божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этмайди.

«Қизил» йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахслар белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдиради.

Икки йўлакли тизим 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, мамлакатимиз божхона чегараси орқали автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида кучга киради.

 

Ҳусен ТАНГРИЕВ, «Тошкент-Аэро» ИБК Ахборот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 1617 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика