Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 43 / Божхона

ДБҚ энди Telegramда ҳам бор

 

Ахборотни бир неча дақиқада излаб топиш, ундан фойдаланиш, янгиликларга бўлган эҳтиёжни тез фурсатда қондириш мақсадида бугун аҳолининг катта қисми ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда.

 

Маълумки, воқеа-ҳодисаларнинг тафсилотлари ёритилган хабар ва янгиликлар ижтимоий тармоққа жойлаштирилган лаҳзадаёқ ўқувчига етиб боради. Шу сабабли юртимиз ва унинг ташқарисидаги ахборот фойдаланувчиларига янада кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Telegram хорижий ижтимоий тармоғида ўзининг расмий янгиликлар каналини ишга туширди.

Шу ўринда Telegram мессенжери ҳақида икки оғиз сўз. Telegram интернет фойдаланувчиларини ўзига тобора жалб қилиб бораётган ахборот дастури ҳисобланади. У орқали бир кунда 15 млрд га яқин матнли хабар ва медиафайлларни ўзаро алмашиш имконияти мавжуд. Маълумотларга кўра, ҳозирда мессенжернинг 100 млн дан ортиқ фойдаланувчиси бор. Ҳар куни унга 600 мингга яқин инсон аъзо бўлмоқда.

Эндиликда www.bojxona.uz сайтида эълон қилиб борилаётган янгилик, эълон ва божхона соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача анонси ва улар жойлаштирилган манзили қўмитанинг Telegram ижтимоий тармоғидаги расмий ахборот каналига ҳам жойлаштириб борилади. Янгилик билан батафсил танишмоқчи бўлган ўқувчи автоматик тарзда ДБҚнинг расмий веб-сайтидаги ҳаволага ўтиб, ўзи учун керакли маълумотлар билан тўлиқ танишиш имкониятига эга бўлади.

www.bojxona.uz сайти 8 та бўлим ва 120 дан ортиқ саҳифалардан иборат бўлиб, унда ДБҚ фаолиятига доир умумий ва очиқ маълумотлар, божхона назорати ва қонунчилигига доир норматив ҳужжатлар ва сайт орқали кўрсатиладиган электрон хизматлар ҳақида маълумотлар келтирилган.

Интернетдан фойдаланувчилар учун ДБҚнинг расмий веб-сайтини излаб топишда қулайликлар туғдириш мақсадида сайт www.customs.uz манзилида ҳам фаолият юритади.

ДБҚнинг Telegram ижтимоий тармоғидаги манзили: https://t.me/customschannel.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1301 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика