Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 43 / Божхона

Почта орқали «салом» қимматга тушди

 

Пойтахтимизда истиқомат қилувчи Б.Диёров (исм-шарифлар маълум сабабларга кўра ўзгартирилган) номига Россия Федерациясидан совға-салом юборилди. Божхоначиларда шубҳа уйғотган мазкур почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичидан салкам 9 кг оғирликдаги 1 250 дона бўш гильзалар чиқди.

 

Орадан кўп вақт ўтмай, худди шу манзилдан худди шу фуқарога яна «салом» юборилди – бу сафарги 9 кг дан ортиқ жўнатмада 1 300 дона бўш гильзалар бор эди! Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бош почтамт» ТИФ божхона пости ходимлари ноқонуний олиб ўтилаётган фақатгина оғир юкларни фош қилишмайди. Голландиядан фарғоналик Қ.Қаюмов номига юборилган почта жўнатмасини кўздан кечиришганда божхоначилар жўнатмада 10 граммга яқин марихуана ва гашиш наркотик моддалари борлигини ҳам аниқлашди.

Маълумки, 2008 йил 12 августда Женевада имзоланган Халқаро почта конвенциясига ҳамда Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (АВ томонидан 18.04.2011 йилда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан почта жўнатмалари орқали ўқ-дорилар ва гиёҳвандлик воситаларини жўнатиш тақиқланган. Шунинг учун Халқаро почта иттифоқи аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикасида ҳам мазкур Конвенция талабларига мувофиқ, жўнатилаётган почта жўнатмалари бўйича CN 22 ёки CN 23 шаклидаги божхона декларациялари тўлдирилади ва унда жўнатмада юборилаётган барча товарларнинг номлари қайд қилиниши лозимлиги белгилаб қўйилган. Аммо айрим шахслар томонидан товарларни нотўғри декларациялаш, яъни товарлар ҳақида нотўғри маълумотлар беришга уриниш ҳоллари учрайдики, уларни сергак божхоначиларимиз юқорида келтирилганидек ўз вақтида фош қилишмоқда.

Масалан, бухоролик А.Ниёзов ҳам Россия Федерациясига юбораётган почта жўнатмасидаги товарларни декларацияда аёллар курткаси деб қайд этади. Аммо почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда унда 4,8 млн сўмлик 24 дона қоракўл териси борлиги маълум бўлади. Бошқа бир ҳолатда эса Н.Самигов Украинага қиймати 11 млн сўмдан ортиқ бўлган 56 дона қоракўл терисини декларацияда эркаклар курткаси сифатида кўрсатиб жўнатмоқчи бўлганида «ушлаб қолинди».

Қоракўл териларини почта орқали жўнатишда ғиждувонлик У.Асилов ҳам моҳир ижодкорлигини намойиш эта олмади: декларацияга мувофиқ, бу шахс почта жўнатмасида Россияга кўрпа юбораётганини баён этган, лекин кўрпа астари орасига пахта қавиш ўрнига, қиймати 6 млн сўмлик 30 дона қоракўл терисини жойлаштирган экан.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, республикамиз Президентининг «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (25.05.2017 йилдаги ­ПФ-5057-сон) мувофиқ Президентнинг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг (10.10.1997 йилдаги ­ПФ-1871-сон) 4-иловасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Уларга мувофиқ илгари қоракўл терисини республикамиздан олиб чиқиш тақиқланган бўлса, эндиликда бу каби маҳсулотларнинг экспорти фақатгина республика Президенти ва Ҳукуматининг рухсати асосида амалга оширилиши белгиланган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бош почтамт» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан аниқланган 156 қонунбузарлик ҳолатида қиймати қарийб 1,9 млрд сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Прочитано: 1333 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика