Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 43 / Бухгалтерга ёрдам

Чет эл валютасидаги қарзлар ва аванслар: ҳисобда акс эттириш

 

Президентнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон) билан 2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистон ҳудудида товар (иш ва хизмат)лар учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланди, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали тўловлар бундан мустасно. Товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланади.

Туристик хизматлар ва алоқа бўйича чет эл валютасидаги қарзлари ва аванслари бўлган ташкилотлар уларни қандай қилиб миллий валютага ўтказишлари ва ҳисобда акс эттиришларини мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

УЯЛИ АЛОҚА ВА ИНТЕРНЕТ ХИЗМАТЛАРИ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 4.09.2017 йилдаги фармойишига биноан, коммуникациялар тармоқларининг барча операторлари ва провайдерлари жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб МБнинг $1 = 4 210,35 сўмлик курсини қўллаган ҳолда хизматларни миллий валютада тарификациялашга ўтдилар.

Миллий валютадаги тарифлар белгиланиши билан бир вақтда абонентларнинг қарзлари ва олинган аванслар $1 = 4 210,35 сўм ҳисобида сўмга ўтказилди.

Шу сабабли ­уяли алоқа компаниялари ва интернет-провайдерларнинг мижозлари ҳам ўз ҳисобларидаги қарзлар ва олдиндан тўланган суммаларни ушбу курсни қўллаган ҳолда миллий валютага ўтказишлари лозим. 

 

МИСОЛ. Ташкилот 25 августда уяли алоқа учун тўлов санасидаги МБ курси ($1 = 4 182,3 сўм) бўйича 100 АҚШ доллари эквивалентида 418 230 сўм аванс тўлади.

31 августдаги қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда уяли алоқа учун олдиндан тўлов суммаси 421 035 сўмни ташкил этади.

5 сентябрдан бошлаб миллий валютадаги тарифлар белгиланганлиги муносабати билан 100 АҚШ доллари эквивалентида берилган авансларни ҳисобга олувчи счётларда (4330) қайд этилган дебиторлик қарзини 29 августда белгиланган МБ курсини ($1 = 4 210,35 сўм) қўллаган ҳолда сўмга ўтказамиз.

 

Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар қилинади (тўғридан-тўғри киритиш усулидан фойдаланганда):

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўмда)

 

Дебет

 

Кредит

 

25.08.2017 йил

 

Уяли алоқа учун тўлов санасидаги МБ курси
$1 = 4 182,3 сўм бўйича 100 АҚШ доллари эквивалентида аванс ўтказилди

 

418 230

 

4332-«Бошқа берилган аванслар» (чет эл валютасида)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

31.08.2017 йил

 

Ой охирида уяли алоқага доир дебиторлик қарзининг 31.08.2017 йилдаги МБ курси бўйича қайта баҳолангани $100 х (4 210,35 – 4 182,3) акс эттирилди

 

2 805

 

4332-«Бошқа берилган аванслар» (чет эл валютасида)

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

31.08.2017 йил

 

Курс фарқи август ойи учун молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилди

 

2 805

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

5.09.2017 йил

 

Уяли алоқа бўйича дебиторлик қарзи $1 = 4 210,35 сўмлик курсда миллий валютага ўтказилди

 

421 035

 

4331-«Бошқа берилган аванслар» (миллий валютада)

 

4332-«Бошқа берилган аванслар» (чет эл валютасида)

 

 

 

Чет эл валютасида ифодаланган уяли алоқа (Интернет) бўйича кредиторлик қарзлари ҳам худди шу тартибда миллий валютага ўтказилади. Бухгалтерия ҳисобида ушбу операцияни қуйидаги проводкалар билан акс эттириш мумкин:

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

5.09.2017 йил

 

Уяли алоқа ва интернет-хизматлар бўйича кредиторлик қарзи $1 = 4 210,35 сўмлик курсда миллий валютага ўтказилди

 

6012-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (чет эл валютасида)

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (миллий валютада)

 

 

 

МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТЛАРИ

Жорий йилнинг 5 сентябридан меҳмонхоналар ва бошқа туризм объектларида жойлаштириш хизматлари ҳақи ҳам миллий валюта – сўмда тўланади.

Илгари чет эллик фуқаролар (ва фуқаролиги бўлмаган шахслар) учун меҳмонхона хизматлари ҳақи фақат чет эл валютасида қабул қилинган. Меҳмонхона хизматлари учун нархлар ва тарифлар миллий валютада белгиланганлиги муносабати билан туроператорлар ва бошқа ташкилотлар чет эл валютасида тўланган авансларни қандай ҳисобга оладилар?

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фармойишига биноан:

● барча туризм фаолияти субъектлари нархлар асоссиз оширилишини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон фуқаролари учун амалдаги нархлар ва тарифларни миллий валютада белгилаб, уларни олдинги даражада сақлашлари шарт. АҚШ долларида белгиланган нархлар ва тарифлар эса МБнинг $1 = 4 210,35 сўмлик курсидан келиб чиқиб сўмда қайта ҳисобланиши керак;

● меҳмонхоналар ва бошқа туризм объектлари чет эллик фуқароларга хизмат кўрсатишда сўмдаги янги нархлар ва тарифларни мустақил равишда белгилашга ҳақли. Чет эллик фуқаролар билан ҳисоб-китоблар миллий валютада ёки халқаро тўлов карталари (Visa, Master Card ва бошқа) воситасида амалга оширилиши лозим. Бунда тўлов карталаридан валюта маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши МБнинг тўлов кунидаги жорий курси бўйича амалга оширилади.

Президентнинг ПФ-5177-сон Фармони қабул қилиниши муносабати билан туроператор билан меҳмонхона ўртасида тузилган (5 сентябргача), валютадаги нархлар назарда тутилган шартнома шартларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва уларни сўмда белгилаш зарур. Бунда тарафларнинг келишувига кўра миллий валютадаги нархларни иккала тарафни қониқтирувчи миқдорда белгилаш мумкин.

Қўшимча битимда чет эл валютасида тўланган авансни қайта ҳисоблаш тартибини қайд этса ҳам бўлади. Авансни 2 хил усулда ҳисобга олиш мумкин:

1) тарафлар томонидан келишилган МБ курсини қўллаган ҳолда уни миллий валютада қайд этиш;

2) яшаш учун счёт тақдим этилган пайтдаги МБ курси бўйича авансни ҳисобга киритиш.

Шартномага киритилган қўшимчалар чет эл валютасида тўланган авансларни ҳисобга олувчи бухгалтерия ёзувлари учун асос бўлади.

 

1-МИСОЛ. Жорий йилнинг 1 сентябридаги ҳолатга кўра туристик компания чет эллик туристларни жойлаштирганлик учун меҳмонхонага 1 000 АҚШ доллари суммасида олдиндан тўлов тўлаган. 6.09.2017 йилда тузилган қўшимча битим асосида тарафлар аванс суммасини 5 сентябрда белгиланган МБ курсида ($1 = 8 100 сўм) қайд этишга қарор қилдилар.

 

1 сентябрдаги ҳолатга кўра туроператорнинг бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасида тўланган аванс сўмдаги эквивалентда – 4 210 350 сўм этиб қайд этилади (31 августда МБнинг  $1 = 4 210,35 сўмлик курсида қайта баҳоланганини ҳисобга олган ҳолда). Қўшимча битим асосида МБнинг $1 = 8 100 сўмлик курсини қўллаган ҳолда уни миллий валютага ўтказамиз.

 

Туристик компания ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттиради (тўғридан-тўғри киритиш усулидан фойдаланганда):

 

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўмда)

 

Дебет

 

Кредит

 

6.09.2017 йил

 

Қўшимча битим асосида меҳмонхона хизматларига доир дебиторлик қарзи 5.09.2017 йилдаги МБ курси бўйича қайта баҳолангани $1 000 х (8 100 – 4 210,35) акс эттирилди

 

3 889 650

 

4332-«Бошқа берилган аванслар» (чет эл валютасида)

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

6.09.2017 йил

 

Меҳмонхона хизматлари бўйича дебиторлик қарзи миллий валютага ўтказилди

 

8 100 000

 

4331-«Бошқа берилган аванслар» (миллий валютада)

 

4332-«Бошқа берилган аванслар» (чет эл валютасида)

 

30.09.2017 йил

 

Курс фарқи сентябрь ойи учун молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилди

 

3 889 650

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

 

 

Меҳмонхона юқорида кўрсатилган операцияни ўз бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттириши мумкин:

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўмда)

 

Дебет

 

Кредит

 

6.09.2017 йил

 

Қўшимча битим асосида чет эл валютасида олинган авансларга доир кредиторлик қарзи 5.09.2017 йилдаги МБ курси бўйича қайта баҳолангани $1 000 х (8 100 – 4 210,35) акс эттирилди

 

3 889 650

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

6312-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (чет эл валютасида)

 

6.09.2017 йил

 

Чет эл валютасида олинган аванслар бўйича кредиторлик қарзи миллий валютага ўтказилди

 

8 100 000

 

6312-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (чет эл валютасида)

 

6311-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (миллий валютада)

 

30.09.2017 йил

 

Курс фарқи сентябрь ойи учун молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилди

 

3 889 650

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

 

 

Тарафлар келишувга кўра аванс суммасини 4 сентябрда белгиланган МБ курси ($1 = 4 210,35 сўм) бўйича чет эл валютасида белгилашга ҳақлилар. Бу ҳолда чет эл валютасидаги аванс сўмга ўтказилаётганда туроператор ва меҳмонхонада курс фарқи юзага келмайди.

 

Туроператорда:

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўмда)

 

Дебет

 

Кредит

 

6.09.2017 йил

 

Меҳмонхона хизматлари бўйича дебиторлик қарзи миллий валютага ўтказилди $1 = 4 210,35 сўм

 

4 210 350

 

4331-«Бошқа берилган аванслар» (миллий валютада)

 

4332-«Бошқа берилган аванслар» (чет эл валютасида)

 

 

 

Меҳмонхонада:

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўмда)

 

Дебет

 

Кредит

 

6.09.2017 йил

 

$1 = 4 210,35 сўмлик курсда чет эл валютасида олинган аванслар бўйича кредиторлик қарзи миллий валютага ўтказилди

 

4 210 350

 

6312-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (чет эл валютасида)

 

6311-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (миллий валютада)

 

 

 

2-МИСОЛ. 1 сентябрдаги ҳолатга кўра туроператор чет эллик туристларни жойлаштирганлик учун меҳмонхонага 1 000 АҚШ доллари суммасида олдиндан тўлов тўлаган. Тарафларнинг келишувига кўра чет эл валютасидаги аванс чет эллик туристларнинг яшаш учун счётлари тақдим этилган пайтда ҳисобга киритилади. Меҳмонхона счётни 22 сентябрда 9 000 000 сўмлик суммада тақдим этди.

 

Бу ҳолда туроператорнинг бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги тартибда акс эттирилади (тўғридан-тўғри киритиш усулидан фойдаланганда):

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўмда)

 

Дебет

 

Кредит

 

22.09.2017 йил

 

Операция амалга оширилган (счёт тақдим этилган) пайтдаги МБнинг $1 = 8 077,48 сўмлик курси бўйича меҳмонхона қўйган счёт асосида аванс ҳисобга киритилди

 

4 210 350

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4332-«Бошқа берилган аванслар» (чет эл валютасида)

 

Чет эл валютасида тўланган аванс бўйича 31.08.2017 йилдаги ва счёт тақдим этилган кундаги МБ курслари ўртасидаги курс фарқи $1 000 х (8 077,48 – 4 210,35) акс эттирилди

 

3 867 130

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

Меҳмонхона счёти бўйича етишмаётган сумма ҳисоб-китоб счётидан қўшимча тўлангани акс эттирилди

 

922 520

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

30.09.2017 йил

 

Курс фарқи сентябрь ойи учун молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилди

 

3 867 130

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

 

 

Жамғариш усули қўлланганда ижобий курс фарқи 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётидан фойдаланган ҳолда 9540-счётга ҳисобдан чиқарилади.

 

Меҳмонхона чет эл валютасида олинган аванснинг ҳисобга киритилишини бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттириши керак:

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўмда)

 

Дебет

 

Кредит

 

22.09.2017 йил

 

Операция амалга оширилган (счёт тақдим этилган) пайтдаги МБнинг $1 = 8 077,48 сўмлик курси бўйича қўйилган счёт асосида олинган аванс ҳисобга киритилди

 

4 210 350

 

6312-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (чет эл валютасида)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Чет эл валютасида олинган аванс бўйича 31.08.2017 йилдаги ва счёт тақдим этилган кундаги МБ курслари ўртасидаги курс фарқи $1 000 х (8 077,48 – 4 210,35) акс эттирилди

 

3 867 130

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

Қўйилган счёт бўйича меҳмонхона хизматларига қўшимча ҳақ тўлангани акс эттирилди

 

922 520

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

30.09.2017 йил

 

Курс фарқи сентябрь ойи учун молиявий натижалар якунларига ҳисобдан чиқарилди

 

3 867 130

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

 

 

Жамғариш усули қўлланганда салбий курс фарқи 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётидан фойдаланган ҳолда 9620-счётга ҳисобдан чиқарилади.

Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашда юзага келадиган курс фарқини туроператор ва меҳмонхона III чорак учун солиқ ҳисоботида ҳисобга олишлари лозим.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти

Прочитано: 1439 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика