Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 40 / Савдо технологиялари

Давлат ва корпоратив харидлари: амалга оширишнинг янги регламенти

 

Президентнинг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (23.08.2017 йилдаги ПҚ-3237-сон) қабул қилиниши билан шу пайтга қадар амалга ошириб келинган тартибига жиддий ўзгартириш киритилди. Маълумки, жорий ўзгартиришлар вақтинчалик тусга эга – 2018 йил 1 январгача амал қилади. Бироқ янги қонун ҳужжати қабул қилингунига қадар давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва хўжалик жамиятлари янги қоидаларга кўра харид қилишлари зарур. 

 

Давлат харидларини амалга оширишдаги ўзгартиришларнинг солиштирма таҳлили ҳамда савол-жавоблардаги юрист шарҳини ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола этамиз.

Илгари қандай эди

 

Ҳозир (1.01.2018 йилгача) қандай

 

Нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали харидлар амалга оширилади, агар:

 

харид объектининг умумий қиймати 1 шартнома бўйича эквивалентда 300 АҚШ долларидан ошмайдиган ва харид объекти ЎзРТХБ ахборот портали орқали электрон савдолар воситасида харид қилинадиган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатида назарда тутилмаган бўлса1

 

харид объектининг умумий қиймати 1 шартнома бўйича эквивалентда 1 000 АҚШ долларидан кам бўлса

 

 

– Давлат ёки корпоратив харидларини тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширишда харид объекти аҳамиятга эгами?

– Йўқ, айни пайтда етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш учун харид объектининг энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)га тааллуқлилиги аҳамиятга эга эмас.

Шу билан бирга, харид қилувчи ташкилотларнинг раҳбарлари объектни харид қилишнинг (усулидан қатъи назар) мақсадга мувофиқлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача қадар шахсий жавобгар ҳисобланади (ПҚ-3237-сон қарорнинг 3-банди 6-хатбошиси). Шуни ҳам ёдда тутиш лозимки, илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади (ЖКнинг 175-моддаси).

 

Илгари қандай эди

 

Ҳозир (1.01.2018 йилгача) қандай

 

Эҳтимолий етказиб берувчиларнинг энг мақбул таклифларини танлаб олиш орқали харидлар амалга оширилади, агар:

 

улар бўйича кафолатловчи етказиб берувчиларнинг буюртманомалари йўқ бўлган узайтирилган савдолар бўлиб ўтмаган деб эълон қилинган тақдирда2 ёки харид объекти энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)га кирмайдиган ва 1 шартнома бўйича қиймати эквивалентда 300 АҚШ долларидан кўп, бироқ 100 000 АҚШ долларидан кам бўлса3

 

харид объектининг умумий қиймати 1 шартнома бўйича эквивалентда 1 000 АҚШ долларидан 100 000 АҚШ долларигача бўлса (100 000 АҚШ доллари ҳам киради).

 

Изоҳга ҳам қаранг*

 

– Битта харид объектига алоқадор шартномалар бўйича давлат хариди умумий қиймати жами 100 000 доллардан ошса, улар эҳтимолий етказиб берувчиларнинг энг мақбул таклифларини танлаб олиш орқали амалга оширилиши мумкинми?

– Харид қилувчи ташкилот тендер (танлов) савдоларини ўтказмай битимни амалга ошириш учун харид объектларининг жами қийматидан эмас, балки унинг 1 шартнома бўйича қийматидан келиб чиқиши керак ­(ПҚ-3237-сон қарорнинг 3-банди ­4-хатбошиси). Бироқ тендерсиз аниқ етказиб берувчи билан битим тузиш ниятида уни атайин қисмларга бўлиш аломатлари аниқланса, айбдор мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортишгача қадар жавобгарликка тортилишлари мумкин.

– Эҳтимолий етказиб берувчиларнинг энг мақбул таклифларини танлаб олиш учун қанча таклифга эга бўлиш керак? 

– Амалдаги қонун ҳужжатларида давлат харидларини амалга оширишда етказиб берувчиларнинг таклифлари энг кам сонига муайян талаблар қўйилмаган. Фикримизча, мазкур мезон харид қилувчи ташкилотнинг локал ҳужжатларида (масалан, харидлар тўғрисидаги низомда) белгиланган бўлиши лозим. Бизнингча, етказиб берувчилар таклифлари ўртасида рақобатни таъминлаш учун улар камида учта бўлиши шарт.

 

Илгари қандай эди

 

Ҳозир (1.01.2018 йилгача) қандай

 

Электрон савдоларни ўтказиш орқали харидлар амалга оширилади, агар:

 

1 шартнома бўйича харид объектининг умумий қиймати эквивалентда:

300 ёки ундан ортиқ АҚШ долларини ташкил этса, бироқ 100 000 АҚШ долларидан кам бўлса ҳамда харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) Ҳукумат комиссияси рўйхатида назарда тутилган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) ҳисобланса;

√ 300 АҚШ долларидан ошмаса – харид қилаётган ташкилот ташаббусига кўра харидлар электрон савдоларни ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкин4

Талаблар белгиланмаган5

 

 

– 1 шартнома бўйича қиймати 100 000 доллардан кам бўлган давлат харидларини электрон савдоларни ўтказиш орқали амалга ошириш мумкинми?

– Кўрсатилган битимларни биржа савдолари орқали амалга ошириш талаби бекор қилинганига қарамай, харид қилувчи ташкилот биржа битимини тузиш ҳуқуқини амалга оширишга ҳақли деб ўйлаймиз. Бироқ бу ҳолда ер, ер ости бойликлари, сув, бошқа табиий ресурслар, маданий мерос ва интеллектуал мулк объектлари, ишлар ва хизматлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк харид объекти бўлиши мумкин эмас («Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси).

Бир қатор ҳолларда моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини (ёқилғи мазути, кўмир, минерал ўғитлар ва ҳ.к.), шунингдек республика истеъмолчилари ўртасида лимитларни тақсимлаш тугатиладиган маҳсулотлар турларини (ун, мис маҳсулотлари, рух ва ҳ.к.) сотиб олишда биржа орқали сотиб олиш мажбурий ҳисобланади (ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон қарори).

 

Илгари қандай эди

 

Ҳозир (1.01.2018 йилгача) қандай

 

Тендер (танлов) савдоларини ўтказиш орқали харидлар амалга оширилади, агар:

 

амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасидаги харидлар юзасидан – агар 1 шартнома бўйича харид объектининг умумий қиймати эквивалентда:

5 000 000 АҚШ долларидан кам бўлса. Бу ҳолда тендер савдоларини харид қилувчи ташкилот (яъни харид қилувчи ташкилот тузадиган комиссия) уюштиради;

5 000 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ортиқ бўлса. Бундай харидлар бўйича тендер савдолари идоралараро тендер комиссиялари томонидан уюштирилади.

 

ЎзР бюджет тизими бюджетлари маблағлари, Президент ёки Ҳукуматнинг қарорларига мувофиқ ташкил этилган бюджетдан ташқари жамғармалар, донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар билан Президент ёки Ҳукумат томонидан тузилган шартномалар доирасида бериладиган хорижий грантлар, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган харидлар юзасидан – 1 шартнома бўйича харид объектининг умумий қиймати эквивалентда 100 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ортиқ бўлса. Умумий қиймати 1 000 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлса, тендер комиссияси буюртмачи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тузилади. Бошқа ҳолларда тендер савдолари харид қилувчи ташкилот томонидан мустақил уюштирилади6

 

1 шартнома бўйича харид объектининг умумий қиймати эквивалентда 100 000 АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.

Бунда:

савдолар ташкилотчилари – идоралараро комиссиялар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти, харид қилувчи ташкилотнинг тармоқ илмий-техник кенгашлари вакилларини мажбурий жалб этган ҳолда тузилиши назарда тутилган7. Харид қилувчи ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахси комиссия ташкил этиш тўғрисида буйруқ чиқариши керак;

мазкур харидлар бўйича техник шартлар Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган бўлиши шарт

 

 

– Қиймати 100 000 доллардан ортиқ бўлган, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харидларга нисбатан қандай тартибни қўллаш лозим?

Марказлаштирилган манбалар маблағлари ҳисобига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харидларга нисбатан Президентнинг ПҚ-3237-сон қарорига зид бўлмаган қисмида Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низом (ВМнинг 21.11.2000 йилдаги 456-сон қарори билан тасдиқланган) талабларини қўллаган маъқул деган фикрдамиз. Чунончи:

(*изоҳ) 100 000 долларга тенг қийматдаги харидларни амалга оширишда юқоридаги 456-сон Низом талабларини қўллаш – яъни мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилгунча ёки жорий шароитда уни қўллаш чегаралари расман изоҳлангунча харид қилувчи ташкилот мустақил ташкил этадиган тендер (танлов) савдоларини ўтказиш тавсия этилади. Бундай тавсия беришда 456-сон Низом Президентнинг ПҚ-3237-сон қарорига нисбатан янада специфик соҳа: харидлар, шу жумладан марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган давлат ва корпоратив харидларни тартибга солишига асосланамиз;

√ умумий қиймати 100 000 доллардан ортиқ бўлган марказлаштирилган манбалар ҳисобига харидлар бўйича савдоларни ташкил этишда Президентнинг ПҚ-3237-сон қарори 3-банди 5-хатбошиси талабларига риоя этиш зарур. Ушбу қарор билан тартибга солинмаган қисмда, уни амалга оширишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингунча ёки ҳозир амалда бўлган қонун ҳужжатлари унга мувофиқлаштирилгунча, шу жумладан савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари, тендер ҳужжатларига қўйиладиган асосий шартлар масалаларида 456-сон Низомга риоя этиш мақсадга мувофиқдир.

 

Екатерина Адеева,

«Baker Tilly Uzbekistan» аудиторлик-консалтинг компаниялари гуруҳининг юридик амалиёт раҳбари.

 


 

1Президентнинг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги қарори (5.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сон) 1-банди.

2Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 11.06.2013 йилдаги 166-сон қарорига 2-илова) 38-банди 5-хатбошиси.

3Президентнинг ПҚ-1948-сон қарори 1-банди маъносидан келиб чиққан ҳолда.

4166-сон Низомнинг 5-банди 1-хатбошиси.

5Президентнинг ПҚ-3237-сон қарори 2-банди 4-хатбошиси.

6Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 21.11.2000 йилдаги 456-сон қарори билан тасдиқланган) 9-банди.

7Бундай кенгашлар харид қилувчи ташкилотда ташкил этилиши ва фаолият юритиши кераклиги назарда тутилмоқда.

Прочитано: 2287 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика