Жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини харид қилиш билан боғлиқ сўровлар келиб тушаётгани муносабати билан республика Марказий банки қуйидагиларни маълум қилади.
Жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини харид қилиши
Фуқаролар тижорат банкларининг конверсия бўлимларидан нақдсиз кўринишда халқаро тўлов карталарига (конверсия) тушириб бериш орқали чет эл валютаси харид қилишлари мумкин.
Миллий валютадаги тўлов ҳам нақд, ҳам нақдсиз шаклда – банк тўлов карталари орқали амалга оширилади.
Халқаро (конверсион) тўлов карталарининг ишлатилиши
Конверсион карталардан фақат хорижий давлатларда фойдаланиш мумкин. Банкоматлардан ҳеч қандай чекловларсиз нақд пул ечиб олиш, дўкон ва меҳмонхоналарда, тўлов картаси қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали тўлов қилиш мумкин. Тўлов карталари барча давлатларда ишлатилиши мумкин, давлатлар бўйича чеклов ёки нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича лимит ўрнатилмаган. Шу ўринда хорижий банклар ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олиш учун маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан ҳам фойдаланиши мумкинлигини эътиборга олиш зарур. Одатда бу лимит 1 та операцияга нисбатан жорий қилинган бўлиб, операциялар сонининг ўзи чекланмаган бўлади.
Шунингдек, картадаги валюта маблағларидан хорижда ўқиш ёки даволаниш учун талаб этиладиган ҳужжатлар (инвойслар) тақдим этилганида бевосита Ўзбекистондаги банкдан туриб тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
Республика ҳудудида конверсион картадаги маблағларни жорий айирбошлаш курси бўйича фақат миллий валютада ечиб олиш мумкин.
Халқаро тўлов карталарини очиш ва ишлатиш билан боғлиқ харажатлар
Тижорат банклари томонидан халқаро тўлов карталарини очиш ва ишлатиш учун қуйидаги комиссия ҳақлари олинади:
► картани очиш учун – 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов);
► картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссия ҳақи – ҳар бир транзакция суммасининг 0,5%идан 1%игача бўлган миқдорда;
► чет элдаги банкоматлардан нақд хорижий валюта ечиб олиш – операция суммасининг 1%и миқдорида.
Халқаро тўлов тизимлари операторлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) талабларига кўра, банклар томонидан 35 доллардан 100 долларгача камайтирилмас қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган бўлиб, ундан мижоз фойдалана олмайди ва тўлов картаси ёпилганидан сўнг у мижозга қайтарилади. Ушбу суғурта депозити маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан ишлатилади. Маблағларнинг ортиқча ишлатилиши курсларнинг ўзгариши ёки хорижий банк томонидан тўлов картаси бўйича операциялар амалга оширишда ўрнатилган комиссиядан ҳосил бўлиши мумкин.
Хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари
Фуқаролар томонидан хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари мамлакатимиз ҳудудида чекловларсиз қабул қилинади. Бундай карталардаги маблағлар банк ёки банкоматлардан (карта эгасининг ихтиёрига кўра) хоҳ миллий валютада, хоҳ хорижий валютада, нақд кўринишда ечиб олиниши мумкин.
Бундай карталардан чет мамлакатларда ҳам, мамлакатимиз ҳудудида ҳам дўконлар, меҳмонхоналар ва картани тўловга қабул қилувчи терминал мавжуд ҳар қандай жойда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан халқаро тўлов карталарини очиш ва ундан фойдаланиш учун олинадиган тўловлар ҳақида маълумот
Банк
|
Картани очиш учун олинадиган комиссия
|
Картадан амалга оширилган тўлов учун олинадиган комиссия
|
Хорижий валютани ечиб олиш учун олинадиган комиссия
|
Картадаги минимал қолдиқ (суғурта депозити)
|
ТИФ Миллий банки
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Ўзсаноатқурилишбанк
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Агробанк
|
100 000 сўм
|
0,5%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Микрокредитбанк
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Халқ банки
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Қишлоқ қурилиш банк
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Туронбанк
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
50 АҚШ доллари
|
Hamkorbank
|
75 000 сўм
|
0,7%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Асакабанк
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Ипак Йўли банки
|
100 000 сўм
|
0,7%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
UTBank
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Трастбанк
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Алоқабанк
|
100 000 сўм
|
0,5%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Ипотека-банк
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
KDB Bank Uzbekistan
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Универсалбанк
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
50 АҚШ доллари
|
Капиталбанк
|
80 000 сўм
|
1%
|
1%
|
35 АҚШ доллари
|
Ravnaq-Bank
|
100 000 сўм
|
0,7%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Davr-Bank
|
100 000 сўм
|
0,5%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Invest Finance Bank
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Asia Alliance Bank
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Orient Finance Bank
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
100 АҚШ доллари
|
Hi-Tech Bank
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
50 АҚШ доллари
|
Savdogar Bank
|
100 000 сўм
|
1%
|
1%
|
50 АҚШ доллари
|
Валюта курсини ўрнатиш тўғрисида
Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2003–2017 йилларда курсни шакллантирувчи омиллар динамикасининг таҳлили асосида, шунингдек банклар томонидан импортёр корхоналарга шартномавий курс бўйича чет эл валютасини сотишнинг синов савдолари натижаларини инобатга олган ҳолда, бугунги кунда валюта курсининг мувозанат даражаси ҳисоб-китобларга кўра, 1 АҚШ доллари учун 8 000–8 150 сўмни ташкил этмоқда.
Шу муносабат билан, Марказий банкнинг валюта курси 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб 1 АҚШ доллари учун 8 100 сўм даражасида ўрнатилмоқда.
Марказий банкнинг курси, аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.
Манба: cbu.uz.