ТИВ, ИИВ ва Олий суд Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага (АВ томонидан 13.03.2012 йилда 2338-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тузатишлар устида ишламоқдалар.
Агар ЙҲҚ бузилганлиги автоматлаштирилган видеоқайд этиш тизими воситасида акс этган бўлса, дипломатик транспорт ҳайдовчиларини бунинг учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги нормаларни ҳужжатга киритиш таклиф этилмоқда.
Маъмурий ундирувни қўллаш тўғрисидаги қарор суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан қабул қилиниши тартибига ҳам ўзгартиришлар киритилади. Бундан ташқари, дипкорпус вакилларига қулайлик яратиш мақсадида ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўлаш шаклларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.
ЎзР ТИВ матбуот хизмати (mfa.uz) хабарига кўра.