Norma.uz

Автомобиль учун давлат рақами – алоҳида тўлов эвазига

 

Президентнинг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (11.07.2017 йилдаги ПҚ-3127-сон) қабул қилинди.

 

Энди йўл белгилари, ахборот кўрсатгичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари янги ташкил этилган «Uzavtoyo‘lbelgi» ДУК (унинг таъсисчиси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳисобланади) томонидан ишлаб чиқарилади.

 

«Буюртма рақамлар» қимматроқ бўлади

Ҳужжатга мувофиқ:

2017 йил 1 сентябрдан эътиборан автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини оширилган тўлов ставкалари бўйича, шу жумладан кимошди савдосини ўтказиш йўли билан танлаш тартиби жорий этилади;

2018 йил 1 январдан эътиборан автотранспорт воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларни, автотранспорт воситасининг ижара, текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини фуқаролар томонидан тегишли йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Нотариуслар томонидан уларнинг электрон шакли мустақил равишда жўнатилади.

 

МАЪЛУМОТ УЧУН! 1.01.2018 йилдан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларига ўтказилади. Улар кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар белгиланади.

 

Мотоциклдаги йўл-патруль хизмати йўлга қўйилади

Тошкент шаҳрида, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба тариқасида ЙПХ мотоциклдаги гуруҳлари тузилади. Уларга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда, шунингдек хорижий ва бошқа делегацияларни кузатишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилади.

Тажриба натижаларини таҳлил қилган ҳолда йўл-патруль хизматининг мазкур турини мамлакатнинг бошқа ҳудудларида жорий этиш бўйича таклифлар киритилади.

ЙПХ стационар постлари мақбуллаштирилади. Автомобиль ҳаракати устидан самарали назоратни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида постлар белгиланган намунавий схема бўйича реконструкция ва модернизация қилинади, моддий-техник жиҳозланади.

ЙПХ махсус асбоб-ускуналари ва автомобиль техникасини узлуксиз янгилаб бориш учун ҳар йили 55 та белгиланган тартибда жиҳозланган автотранспорт воситалари, 600 та жезл, 500 та радиостанция ва бошқа воситалар харид қилинади.

2018–2019 ўқув йилидан бошлаб ИИВ Академиясида «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти» мутахассислиги бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бошланади.

 

Барча таомиллар – электрон форматда

Пойтахтда компьютерлаштирилган тизимни кенгайтириш, шунингдек уни Нукус шаҳри ва вилоят марказларида жорий қилиш орқали ЙҲХБнинг ягона марказлаштирилган ахборот-компьютер тизимини яратилади.

ЙПХ автотранспорт воситалари аудио– ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланади, уларнинг ходимлари мобил видеокамералар билан босқичма-босқич таъминланади.

 

МАЪЛУМОТ УЧУН! 1.01.2018 йилдан электрон тизим жорий этилади, у қуйидагиларни соддалаштиради:

йўл ҳаракати соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш;

нотариал ҳаракатларни ҳисобга олиш;

автотранспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтишини назорат қилиш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш.

 

Олег Заманов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2063 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика