Norma.uz

Бир неча касбда ишлаганлик учун ҳақ тўлаш шарт

 

Компания (ЯСТ тўловчи) ходимлари штати катта эмас. Маъмуриятда: директор, кадрлар бўйича ходим ва бош бухгалтер. Директор бандлиги сабабли нақд пул: иш ҳақининг бир қисми ва хизмат сафари харажатларини олиш учун банкка бора олмайди, бош бухгалтер эса банкда иш ҳақи олишга ҳақли эмас.

Қўшимча ҳақ белгиламаган ҳолда кассир вазифасини буйруқ билан кадрлар бўйича ходим зиммасига юклаш мумкинми?

А.Толмачёва.

 

Кассир вазифасини қўшимча ҳақ билан ва имкон қадар ўша тоифадаги ходим (техник персонал) зиммасига юклаш зарур.

Бир неча касбда ва лавозимда ишлашга вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини бажаришда ёки бўш лавозимдаги ишни бажаришда йўл қўйилади. Бинобарин, корхонада бир неча лавозимда ишлаганлик штат жадвалида назарда тутилиши шарт. Бунда бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, қоидага кўра, жумласига ушбу ходим кирадиган ходимларнинг ана шу тоифаси доирасида рухсат этилади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди 2-хатбошиси, 20-банди 3-хатбошиси, 21-банди). Бироқ сизнинг ҳолатда бошқа техник ходим йўқлиги сабабли кассир вазифасини кадрлар бўйича ходим зиммасига юклаш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Бир неча касбда ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ тўланади, унинг миқдори, агар ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланган корхонанинг локал ҳужжатида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи билан келишув бўйича белгиланади (МКнинг ­160-моддаси; Низомнинг 24-банди).

Низом мулкчиликнинг барча шаклидаги ташкилотлар учун мажбурий. Шу тариқа, бир неча касбда ва лавозимда ишлаганлик учун ҳақ тўланиши шарт деган хулоса мантиққа тўғри келади.

 

Лайло Ашурова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1674 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика