Norma.uz

Биринчи таътил

 

Ходимга биринчи йили 6 ой узлуксиз ишлагунига қадар йиллик ҳақ тўланадиган таътил бериш мумкинми?

КБ инспектори.

 

Ҳа, бунга йўл қўйилади.

Ходим мазкур иш берувчида 6 ой узлуксиз ишлаганидан кейин унда йиллик ҳақ тўланадиган таътилдан биринчи иш йили учун фойдаланиш ҳуқуқи юзага келади.

Таътил қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳиши бўйича 6 ой ўтмасдан олдин берилади:

► аёлларга – ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;

► I ва II гуруҳ ногиронларига;

► 18 ёшга тўлмаган шахсларга;

► муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбий хизматчиларга;

► ўриндошлик асосида ишлаётганларга – асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда;

► ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда умумий таълим мактабларида, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларида ўқиётганларга, агар улар ўзларининг йиллик таътилларини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласалар;

► технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусияти ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ходимларга (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-банди).

Мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади (МКнинг 143-моддаси).

Шу тариқа, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ишлаганига 6 ой ўтмасдан таътил бериш тақиқланмаган. Бинобарин, ходим билан шартнома тузган иш берувчи унинг илтимосига кўра, ҳатто у 6 ой ишламаган бўлса ҳам, йиллик ҳақ тўланадиган таътил беришга ҳақли.

Амалиётда ходим 6 ойлик муддат ўтмасдан унга таътил беришларини сўраб ариза тақдим этиши мумкин. Бунда иш берувчи рози бўлишга ёки рози бўлмасликка ҳақли. Рад этган тақдирда таътил бериш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилмайди. Бироқ рад этганлик далили, масалан, раҳбар имзоси қўйилган аризасининг нусхасини берган ҳолда ходимнинг эътиборига етказилиши шарт.

 

Абдусалом Рисқуллаев,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1574 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика