Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 27 / Тадбиркорлик амалиёти

Имтиёз – ўз майдонида, ўз ходимлари билан ишлаганда

 

«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси саккизинчи қисмида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилиниши белгиланган. Агар устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши эллик фоиз бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилганига икки йил тўлмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона хориждан Ўзбекистонга хом ашё киргизиб, уни давал хом ашёсини қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ қайта ишловчи буюртмачи сифатида бериб, тайёр маҳсулот шаклида қайтариб олса, юқорида келтирилган имтиёздан фойдалана оладими?

А.Эргашев,

«Yasham Erkaplan» МЧЖ ҚК бухгалтери.

 

– Йўқ, фойдалана олмайди.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 16.05.2011 йилдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) биноан:

имтиёзлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат мавжуд бўлганда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига божхона расмийлаштируви пайтида берилади (2-банд);

сертификат – маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун олиб келинаётган мол-мулкнинг ишлатилишини тасдиқлайдиган ҳужжат ­(3-банднинг 4-хатбошиси);

сертификат ваколатли орган* томонидан қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда берилади:

мол-мулкдан бевосита ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш;

ариза берувчининг ишлаб чиқариш майдонида (шу жумладан ижарага олинган майдонда) унинг ходимлари томонидан ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнлари амалга оширилиши;

ўзининг (шу жумладан ижарага олинган) асосий ва айланма маблағларидан, шу жумладан жалб этилган молиявий ресурслардан фойдаланиш (4-банд);

эксперт тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда олиб келинадиган мол-мулкдан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш учун ишлаб чиқариш жойининг ўзида ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказади, Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардан келиб чиқиб олиб келинадиган мол-мулкдан фойдаланишнинг тахминий муддатини аниқлайди ­(12-банд);

ишлаб чиқариш экспертизасининг натижалари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда эксперт томонидан экспертиза далолатномаси тузилади (13-банд).

Айрим ҳолларда, шу жумладан Низомнинг 4-банди талабларига риоя қилинмаганда сертификат беришнинг рад этилиши юзасидан рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда эксперт хулосаси расмийлаштирилади ­(14-банд).

Юқорида келтирилган нормалардан кўриниб турибдики, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона буюртмачи сифатида келтирган мол-мулк хом ашё тариқасида маҳсулот ишлаб чиқариш учун бошқа шахсга қайта ишлашга берилса ва кейинчалик тайёр маҳсулот унинг ўзига қайтарилса, бунда ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнлари корхонанинг ишлаб чиқариш майдонидан бошқа жойда ва унга тегишли бўлмаган ходимлар томонидан амалга оширилганлиги, яъни Низом 4-банди 3-хатбошисининг талабига риоя қилинмаганлиги сабабли бу имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.

Шундан келиб чиқиб, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси 8-қисмидаги имтиёз сиз кўрсатган вазиятга татбиқ этилмайди. Зеро, давлатимиз томонидан ушбу имтиёзнинг берилишидан кўзланган мақсад чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни (албатта, устав фондида айнан шу инвестицияларнинг улуши камида 33 фоиз бўлганда) ишлаб чиқариш жараёнларига кенгроқ жалб этиш ва бу билан улар орасида ишлаб чиқарувчиларнинг сонини кўпайтиришдан иборатдир.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Online» етакчи эксперти.

 


*Яъни «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

Прочитано: 1634 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика