Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 27 / Тадбиркорлик амалиёти

Таъмирлаш хизматлари: бошқа даромад ёки алоҳида фаолият тури

 

Корхонанинг (ЯСТ тўловчиси) асосий фаолият тури – мебель ишлаб чиқариш. У шартномага асосан бошқа корхонанинг тутилган стулларини таъмирлаб берди.

1. Тутилган стулларни таъмирлаш хизматлари корхонанинг бошқа даромади ҳисобланадими ёки уларни алоҳида фаолият тури сифатида таснифлаш зарурми?

2. Агар бу фаолият тури бўлса, у ҳолда қандай фаолият ҳисобланади?

3. Мазкур ҳолда қандай солиқ солинади?

Е.Коровина,

ХК бош бухгалтери.

 

1

Бажарилган ишлардан олинган даромад бошқа даромад ҳисобланмайди.

ЯСТ тўловчилар учун офис мебелини (стулларни) таъмирлаш хизматларини бошқа даромадларга киритиб бўлмайди. Солиқ кодексининг 132-моддасида санаб ўтилган даромад моддаларигина уларга киради (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Мазкур хизматлар фаолият турларидан бири ҳисобланади.

 

2

Мебелни таъмирлаш корхона шуғулланадиган асосий фаолият турига, яъни ишлаб чиқаришга кирадими ёхуд фаолиятнинг иккинчи тури ҳисобланадими деган саволга аниқлик киритамиз.

Иқтисодий фаолият турлари таснифлагичига (ИФУТ) мувофиқ, мебель ишлаб чиқариш ва таъмирлаш турли секцияларга киради. Мебель ишлаб чиқариш С секцияси – ишлаб чиқариш саноатига киради. Мебель ишлаб чиқариш учун ИФУТ кодлари – 31010, 31020, 31030, 31090. 31-«Мебель ишлаб чиқариш» бўлими тош, бетон ва керамикадан ташқари исталган материаллардан мебель ва шунга ўхшаш буюмларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган жараёнлар материаллар танлаш ва компонентларни йиғиш, шу жумладан кесиш, бир шаклга келтириш ва ламинациялаш стандарт усулларидан иборат. Ушбу бўлимдаги синфларнинг биронтаси мебелни таъмирлаш хизматларини ўз ичига олмаган.

Мебелни таъмирлаш эса S секцияси – бошқа турдаги хизматлар кўрсатишга киради. Мебелни таъмирлаш учун ИФУТ коди – 95240. «Компьютерларни, шахсий фойдаланиш буюмлари ва маиший товарларни таъмирлаш» бўлимига кирувчи 95.24-синф уй ва офис мебелларини қоплаш, сайқаллаш, таъмирлаш ва қайта тиклаш хизматларини ўз ичига олади.

Яъни мебелни таъмирлаш хизматлари – алоҳида фаолият тури.

 

3

Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ЯСТ ставкалари белгиланган бир нечта фаолият турлари билан шуғулланадиган ЯСТ тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ЯСТ тўлашлари керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

2017 йилда ишлаб чиқариш фаолияти ва хизматлар учун ЯСТ ставкалари бир хил (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова). Бироқ мазкур фаолият турлари ҳар хил солиқ солиш объектларига эга – ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотни сотишдан тушум ва мебелни таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушум. Шу сабабли алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз ва иккала фаолият турлари бўйича тушумдан ­5%лик ставкада ЯСТ тўлашингиз зарур.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1596 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика