Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 27 / Ҳисобга олиш усули

Умидсиз қарз

 

Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Фаолият тури – улгуржи савдо. Конвертация йўқлиги сабабли хорижий ҳамкорлар ҳақини тўлай олмаяпмиз. Баъзи контрактлар бўйича 3 йиллик муддат ўтиб кетди. Бугунги кунга келиб битта контракт бўйича қарз суммаси 127 млн сўмни ташкил этади, шундан товар келиб тушган пайтдаги қарз суммаси – 76 млн сўм, қайта баҳолаш суммаси – 51 млн сўм. Курс фарқи туфайли фирма катта зарар кўрмоқда.

Қуйидагиларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин:

1) курс фарқлари;

2) қайта баҳоланган валютадаги кредиторлик қарзи;

3) даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромад?

Л.Ҳакимова, ХК бош бухгалтери.

 

1

Курс фарқини ҳисобга олувчи бухгалтерия проводкалари курс фарқини молиявий натижага киритишда фойдаланиладиган усулга боғлиқ.

Корхона ўз хоҳиш-истагига кўра фойдаланиши мумкин бўлган курс фарқини ҳисобдан чиқаришнинг 2 усули мавжуд (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган 22-сон БҲМСнинг 17-банди).

 

I. Жамғариш усули. Жамғариш усулида курс фарқлари қуйидаги тартибда молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади:

а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича – уларни сўндириш (ёки ҳисобдан чиқариш)нинг боришига қараб;

б) қолган ҳолларда – баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операцияларини содир этишнинг боришига қараб.

Бунда ижобий курс фарқи 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» (уларнинг жорий қисми) кечиктирилган даромадларни (келгуси даврлар даромадларини) ҳисобга олувчи счётида ва (ёки) 7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» (уларнинг узоқ муддатли қисми) счётида акс эттирилади. Салбийси – 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» (уларнинг жорий қисми) кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётида ва (ёки) 0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» (уларнинг узоқ муддатли қисми) счётида.

 

II. Бевосита киритиш усули. Бевосита киритиш усулида курс фарқлари юзага келишига қараб молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади. Ижобий курс фарқи молиявий фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётга (9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» счёти), салбийси эса – молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётга (9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счёти) киритилади.

Курс фарқини киритишнинг қўлланаётган усуллари албатта хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак.

 

2

Корхонангизда олинган товар учун хорижий ҳамкорга қарз тўланмаганлиги оқибатида 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётида кредиторлик қарзи юзага келган, у ҳар ой охирида қайта баҳоланиши керак. Валютадаги кредиторлик қарзини қайта баҳолаш бўйича қуйидаги ойлик проводкалар қилинади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Жамғариш усули

 

Бевосита киритиш усули

 

дебет

 

кредит

 

дебет

 

кредит

 

Ижобий курс фарқи акс эттирилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

Салбий курс фарқи акс эттирилди

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

 

Жамғариш усулидан фойдаланганда (саволдаги ахборотга қараганда, корхонангиз шу усулни қўллайди) чет эл валютасидаги кредиторлик қарзи бўйича жамғарилган курс фарқи фақат у сўндирилганда ёхуд уни ҳисобдан чиқариш натижасида (қарз юзага келган пайтдан эътиборан 3 йил ўтиши билан ёхуд кредитор корхона тугатилиши натижасида) ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Курс фарқининг ҳисобдан чиқарилиши қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан (сизнинг рақамли маълумотларингиз асосида) акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, млн сўм

 

Ижобий курс фарқида

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

51

 

Салбий курс фарқида

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

51

 

 

3

Даъво муддати (ФКнинг ­150-моддасига мувофиқ 3 йил) ўтиб кетган кредиторлик қарзи умидсиз деб тан олинади (Солиқ кодексининг 22-моддаси). Корхона бундай умидсиз қарзни ҳисобдан чиқаришга ҳақли. Бухгалтерия ҳисобида кредиторлик қарзининг ҳисобдан чиқарилиши қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, млн сўм

 

Даъво муддати ўтганлиги муносабати билан кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди (бугунги кундаги кредиторлик қарзи, яъни товар келиб тушган пайтдаги қарз + қайта баҳолаш суммаси ҳисобдан чиқарилади)

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

127

 

 

Бошқа даромад сифатида кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромадга (Солиқ кодексининг 132-моддаси 7-банди) асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади. Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо ЯСТ солиш объекти ҳисобланади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.  

Прочитано: 1812 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика