Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 27 / Ҳужжатли расмийлаштириш

Ҳисобварақ-фактура чегирма билан тақдим этилганда

 

Сотувчи компания харидорга медикаментлар учун молиявий чегирма қилмоқда.

1. Товарга пулли (молиявий) чегирма қилинганда қандай ҳолларда битта, қандайларида эса иккита ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади?

2. Чегирма билан юкхат-ҳисобварақ-фактура қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади?

О.Сальникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Харидор муайян шартларни бажарганда (шартномага кўра 100 фоизлик олдиндан тўлов, муайян муддатда тўлов, 2 бирликдан ортиқ товар харид қилиш ва ҳ.к.) пулли (ёки молиявий) чегирмалар қилинади. Яъни пулли чегирма – шартномада қайд этилган муай­ян шарт бажарилганда ҳисобварақ-фактура бўйича умумий нархни камайтирадиган сумма. Ушбу чегирма тури товар сотувчисининг ялпи тушумга тузатиш киритишига (камайтиришига) олиб келади (Солиқ кодексининг 131, 357-моддалари).

Сотиб олувчи чегирмадан фойдаланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисобварақ-фактура) мавжуд бўлгандагина товарларни реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритилади. Яъни ҳисобварақ-фактурада чегирма суммаси кўрсатилган бўлиши (чегирма суммаси кўрсатилган битта ҳисобварақ-фактура дарҳол ёзиб берилади) ёхуд товар берилгандан кейин мажбуриятлар бажарилиши шарти билан чегирмалар қилинган бўлса, қўшимча (тузатувчи) ҳисобварақ-фактура бўлиши шарт.

Масалан, 100% олдиндан тўлов тўланганда товар харидорига 10% миқдорида чегирма қилиниши шартнома шартларида назарда тутилган бўлса, олдиндан тўлов тўлангандан кейин етказиб берувчи чегирма суммасини кўрсатган ҳолда товарни беришга ҳисобварақ-фактура ёзиб беради. Бошқа мисол – етказиб берилган товар юклаб жўнатилган пайтдан бошлаб 15 кун давомида унинг учун қолган қарз тўланиши шарти билан чегирма қилиш. Товар харидорга берилгандан кейингина чегирма қилиш шарти бажарилиши мумкин.

Бу ҳолда товарни беришга ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Етказиб берилган товар юклаб жўнатилган пайтдан бошлаб 15 кун давомида унинг учун қолган қарз тўлангандан кейин чегирма суммаси кўрсатилган қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

 

2

Чегирма билан ҳисобварақ-фактуралар тўлдирилишини мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

1-МИСОЛ (харидорга дарҳол чегирма қилинади). Харидор 100 фоизлик олдиндан тўловни тўласа, товар етказиб берувчи унга товарнинг базавий нархидан 10% миқдорида чегирма қилади. 1 бирлик учун товар нархи – 7 500 сўм. Чегирма билан ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидаги кўринишда бўлади:

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

ҚҚС ҳисобга олинган етказиб бериш қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Маҳсулот

 

дона

 

100

 

7 500

 

750 000

 

Акциз солиғисиз

 

20

 

150 000

 

900 000

 

Чегирма

 

 

 

750

 

 

 

 

 

Тузатиш киритилган сумма

 

 

 

6 750

 

675 000

 

20

 

135 000

 

810 000

 

Тўлов учун жами: саккиз юз ўн минг сўм

 

675 000

 

 

135 000

 

810 000

 

 

 

 

2-МИСОЛ (товар берилгандан кейин мажбуриятлар бажарилиши шарти билан чегирма қилинади). Харидор маҳсулот юклаб жўнатилгандан кейин 10 банк куни давомида унинг учун қарзнинг иккинчи ярмини тўласа, товар етказиб берувчи унга товар нархидан (товарнинг базавий нархи – 7 500 сўм) 10% миқдорида чегирма қилади. Харидор шартларни бажарди.

Маҳсулот юклаб жўнатилаётганда ҳисобварақ-фактура базавий суммага (750 минг сўм) ёзиб берилади, харидор чегирмани қўллаб ҳақ тўлаганда эса етказиб берувчи чегирма суммасига қўшимча (салбий) ҳисобварақ-фактура ёзиб беради.

Солиқ кодексининг 222-моддасида қўшимча (тузатиш киритувчи) ҳисобварақ-фактурада кўрсатилиши керак бўлган маълумотлар рўйхати келтирилган:

1) қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда зарур бўлган реквизитлар;

3) тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

4) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий);

5) ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий).

 

2017 йил «___» _______ даги __-сон

товарни юклаб жўнатиш ҳужжатларига

2017 йил «01» июндаги 2-сон

ЮКХАТ-ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(2017 йил «25» майдаги 1-сон юкхат-ҳисобварақ-фактурага қўшимча)

Етказиб берувчи: «ААА» МЧЖ.

Манзил: 100000, Тошкент ш., З. Валидий кўч., 3.

Телефон: 245-15-80.

Тошкент ш. Осиё-Альянс банкидаги

ҳисоб-китоб счёти 20208000604387357001.

СТИР: 201 100 123.

ИФУТ бўйича коди ___________.

Харидор: «ВВВ» МЧЖ.

Манзил: 100000, Тошкент ш., Аския кўч., 18.

Телефон: 253-72-83.

Тошкент ш. Пахтабанкдаги

ҳисоб-китоб счёти 20208000000283999001.

СТИР: 207 112 973.

ИФУТ бўйича коди ___________.

 

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

ҚҚС ҳисобга олинган етказиб бериш қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Маҳсулот номи

 

дона

 

100

 

– 750

 

– 75 000

 

Акциз солиғисиз

 

20

 

– 15 000

 

– 90 000

 

Жами чегирма суммаси: тўқсон минг сўм

 

– 75 000

 

 

 

 

– 15 000

 

– 90 000

 

 

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1621 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика