Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 27 / Қарор ва ижро

Тадбиркорлар ярим соатда давлат рўйхатидан ўтмоқда

 

Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz га интеграциялашган онлайн тизим орқали амалга оширилмоқда. Натижада шу пайтга қадар бу жараён 2 иш кунини ташкил этган бўлса, ҳозирги пайтда ярим соат кифоя қилмоқда.

 

Президентимизнинг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (28.10.2016 йилдаги ПҚ-2646-сон) мувофиқ йўлга қўйилган янги автоматлаштирилган тизимдан жорий йилнинг биринчи ярмида 1 644 якка тартибдаги тадбиркор, 1 506 юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган.

Ҳудудларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишлаб Иқтисодиёт вазирлигида ўтказилган анжуманда шу рақамлар келтириб ўтилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг учта қонуни, Президентимизнинг 30 га яқин фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 25 қарори қабул қилинди.

 

Давлатимиз раҳбарининг «Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (31.01.2017 йилдаги ­ПҚ-2746-сон) ва «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (17.03.2017 йилдаги ­ПҚ-2844-сон) қарорларига мувофиқ, микрокредитлаш учун қамраб олинадиган шахслар орасида устувор контингентлар ҳисобланган ўрта-махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган шахслар, меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсияномалари бўйича ишга жойлашишга эҳтиёжманд одамлар ЭКИҲнинг 200 баробаригача миқдорда микрокредитлар олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Янги рўйхатдан ўтган юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига ­микро­кредитлар ажратиш механизми соддалаштирилди. Кредитлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кафиллиги асосида берилиши кўзда тутилди, имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан олис ва бориш қийин бўлган, меҳнат ресурслари ортиқча бўлган ҳудудлар аҳолиси учун ЭКИҲнинг 20 баробаридан 100 баробаригача миқдорда кредитлаш белгиланди.

Тадбиркорга 16 турдаги рухсатномани битта жойдан олиш имконини бераётган давлат хизматларини кўрсатувчи «ягона дарча» марказларида жорий йил сўнгига қадар яна 18 турдаги хизматни жорий этиш кўзда тутилмоқда. 2018 йил 1 январдан бошлаб «ягона дарча» марказлари орқали тақдим этиладиган лицензия ва рухсатномаларни қоғоз шаклидаги махсус бланкаларда мажбурий расмийлаштириш талаби бекор қилинади.

Президентимизнинг шу йил 19 июндаги ПФ-5087-сон Фармони («СБХ»нинг мазкур сони ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда) билан республика Савдо-саноат палатаси тизими тубдан қайта ислоҳ этилиши белгиланди.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 1584 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика