Norma.uz

Ўриндошни ўтказиш: расмийлаштириш вариантлари

 

Компаниямизда ўриндош ходим ишлайди. 2017 йил 1 майдан ўриндошлик асосидаги ишдан шу лавозимдаги асосий ишга ўтказилади. Ходим ўриндошлик асосидаги меҳнат шартномаси бекор қилинишини ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланишини расмийлаштиришдан бош тортмоқда.

Меҳнат шартномасига қўшимча битимни ва ўриндошни асосий ишга ўтказишга буйруқни, шунингдек меҳнат дафтарчасига ёзувни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

О.Сальникова.

 

– Мазкур таомил ўтказиш эмас, балки ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳисобланади (МКнинг 88-моддаси), шу сабабли уни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан расмийлаштириш мумкин эмас.

Ўриндошлик асосида ишловчи ходимни, агар у асосий ходим бўлган аввалги ташкилотдаги меҳнат муносабатлари 2017 йил 28 апрелдан бекор қилинса (2017 йил 29 ва 30 апрель – дам олиш кунлари), 2017 йил 1 майдан асосий ишга расмийлаштириш мумкин. Меҳнат дафтарчасидаги ёзув бунинг тасдиғи бўлади. Ходимга аввалги асосий иш жойида у ерда меҳнат шартномаси бекор қилингунча меҳнат дафтарчасига ташкилотингизда ўриндошлик асосида ишлаши тўғрисида ёзув киритишлари шартлигини эслатинг. Унинг ёзма аризаси ва сиз берган ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси асос ҳисобланади.

Ўриндошлик асосида ишлаган ходимни асосий иш жойига расмийлаштираётган ташкилот барча хатти-ҳаракатларни МКнинг 96-моддаси 7-хатбошисига мувофиқ амалга оширади.

 

I вариант

1-қадам. Ходим билан меҳнат шартномасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши тўғрисида битим тузинг. Унда меҳнат шартномаси 2017 йил 1 майдан бошлаб асосий иш жойи бўйича шартнома ҳисобланишини, шунингдек ходимнинг меҳнат шартномасидаги иш вақти режими, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, бошқа шартлар ўзгаришини кўрсатинг.

 

«__ _______ 201__ йилдаги

___-сон меҳнат шартномаси шартларига ўзгартиришлар
киритиш тўғрисидаги

___-сон БИТИМ

2017 йил 1 май                                                              Тошкент ш.

Иш берувчи __________________ МЧЖ директор ___________________ тимсолида ва ходим Мавлонова Барно Эргашевна, биргаликда «Томонлар» деб номланади, қуйидагилар ҳақида битимга келдилар:

1. Томонлар 201__ йилдаги __-сон меҳнат шартномаси (бундан кейин – Меҳнат шартномаси) шартларини ўзгартириш тўғрисида битимга келдилар.

2. Мазкур қўшимча Битимнинг 1-бандига мувофиқ Томонлар Меҳнат шартномасига қуйидаги ўзгартиришларни киритди:

2.1. Меҳнат шартномасининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Шартнома тўлиқ ставкадаги асосий иш жойи бўйича шартнома ҳисобланади».

2.2. Меҳнат шартномасининг 8.8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8.8. Корхонанинг штат жадвалига кўра лавозим маошининг 100%и миқдорида ойлик иш ҳақи тўлансин. Бунда ушбу иш ҳақи миқдори тугал белгиланмайди, иш берувчининг молиявий ҳолати, Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари қарорларига қараб ошиш томонга қараб ўзгариши мумкин».

2.3. Меҳнат шартномасининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Иш куни режими: беш кунлик иш ҳафтасида 8 соатлик иш куни».

3. Мазкур Битим 2017 йил 1 майдан кучга киради.

4. Мазкур Битим _________ 201__ йилдаги ____-сон Меҳнат шартномасининг таркибий қисми ҳисобланади ва кўрсатилган Меҳнат шартномаси тақдим этилмаганда юридик кучга эга бўлмайди.

5. Мазкур Битим Томонларнинг ҳар бири учун 2 нусхада тузилди».

 

2-қадам. Ўриндош асосий ходим бўлиши ҳақида буйруқни расмийлаштиринг. Бу ҳолда тахминан шундай буйруқ тузишни тавсия этамиз:

 

«Ўриндошлик асосида ишловчи бухгалтер Мавлонова Барно Эргашевна 2017 йил 1 майдан штат жадвалига кўра лавозим маошининг 100%и миқдоридаги иш ҳақи билан тўлиқ ставкада шу лавозимда асосий иш жойида ишловчи деб ҳисоблансин.

Асос: Мавлонова Б.Э. меҳнат шартномаси шартларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги битим».

 

3-қадам. Меҳнат шартномасига ёзув қайд этинг.

 

Мураккаб жиҳати шундаки, қонун ҳужжатларида унда меҳнат шартномаси шартлари ўзгариши тўғрисидаги ёзувлар мавжуд бўлиши назарда тутилмайди. Бироқ асосий иш жойига қабул қилиш тўғрисидаги ёзув албатта киритилиши керак.

 

Т/р

 

Сана

 

Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар

 

Ёзув киритилишига асос (ҳужжат, унинг санаси ва рақами)

 

йил

 

кун

 

ой

 

 

 

 

 

 «Тинчлик» масъулияти чекланган жамияти

 

 

1

 

2015

 

04

 

01

 

Бош бухгалтер лавозимига қабул қилинди

 

04.01.2015 йилдаги 1-к-сон буйруқ

 

2*

 

2016

 

17

 

04

 

 «Иш» хусусий корхонасига бухгалтер лавозимига ўриндошлик асосида қабул қилинди

 

17.04.2016 йилдаги 77-сон буйруқ

 

3

 

2017

 

28

 

04

 

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

 

25.04.2017 йилдаги 52-к-сон буйруқ

 

 

 

 

 

 «Иш» хусусий корхонаси

 

 

4*

 

2017

 

01

 

05

 

Бухгалтер лавозимига қабул қилинди

 

01.05.2017 йилдаги 58-сон буйруқ

 

 

 

*Корхонадаги ўриндошлик асосидаги ишни, кейин – асосий иш жойи бўйича ишни тасдиқловчи ёзувлар.

 

Аввалги иш жойида муайян сабабларга кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув қайд этилмаган, дейлик. Меҳнат дафтарчасига аввал ташкилотга ўриндошлик асосида, кейин эса – асосий иш жойи бўйича қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни қайд этишни тавсия қиламиз. Бу ёзув келгусида ташкилотдаги кўп йиллик ишини ҳисоблаб чиқаришда роль ўйнаши мумкин, бироқ умумий меҳнат стажига таъсир кўрсатмайди.

 

4-қадам. Ходимнинг Т-2 шаклидаги шахсий карточкасига, корхонанинг штат-лавозим рўйхатига ўзгартиришлар киритинг.

Юқорида кўрсатилгандек расмийлаштиришда ходимнинг таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида навбатдаги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи сақланади (МКнинг 143-моддаси).

 

II вариант

Расмийлаштиришнинг бошқа варианти – иш берувчининг ташаббусига кўра (МКнинг 99-моддаси) ёхуд тарафларнинг келишувига кўра (МКнинг 97-моддаси 1-банди) ўриндош ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳам тўғри бўлади. Бундан кейин – асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси тузилади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151-моддаси).

Янги меҳнат шартномаси расмийлаштирилганда ходим янги ишга қабул қилинган шахс сифатида фақат 6 ой ишлагандан кейин меҳнат таътилига чиқишга ҳақли бўлади (МКнинг 143-моддаси).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 2580 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2020-09-03 17:32:49, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика