Norma.uz

Декрет стажи – 3 йилдан ортиқ эмас

 

Ходим боласи 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилида бўлган пайтда иккинчи болага ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақасини тақдим этди.

Ходимнинг болани парваришлаш таътилида бўлиши меҳнат фаолиятидаги танаффус ҳисобланадими?

Н.Каширина.

 

Йўқ, ҳисобланмайди, сабаби болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади (МКнинг ­234-моддаси 5-қисми).

Масалан, агар меҳнат дафтарчасидаги ёзувларга кўра умумий меҳнат стажи, шу жумладан 2 нафар фарзандни парваришлаш таътилида бўлган 5 йилни ҳисобга олган ҳолда 38 йилни ташкил этган бўлса, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун умумий стаж 36 йилни (38 – 5 + 3) ташкил этади. Яъни бу ҳолда Пенсия жамғармаси бўлими 2 йилни чиқариб ташлайди.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1686 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика