Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Дивиденд олиш учун рўйхатга тушишга улгуринг

 

1. Йиллик дивидендларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати қачон тузилади?

2. Дивидендлар тўланиши ҳақидаги маълумотлар қайси муддатда эълон қилинади?

Замира,

бухгалтер.

 

1

Дивидендларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг оралиқ ва (ёки) йиллик рўйхатлари илгари эски таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 56-моддаси 3-қисми билан назарда тутилган эди (26.09.2008 йилдаги ЎРҚ-183-сон Қонун билан чиқариб ташланган). Унда бундай рўйхатни дивидендларнинг ҳар бир тўлови учун акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши (КК) тузиши айтилган. Оралиқ дивидендларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхатига КК дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган кундан камида 30 кун олдин АЖ акциядорлари реестрига1 киритилган акциядорлар ва акцияларнинг номинал сақловчилари киритилиши лозим эди. Йиллик дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатига – акциядорларнинг умумий йиллик йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузиладиган кунгача реестрга киритилган акциядорлар ва акцияларнинг номинал сақловчилари киритилган.

Амалдаги АЖ тўғрисидаги Қонунда дивидендлар (оралиқ ёки йиллик – аҳамияти йўқ) олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхатлари тўғрисида ҳеч нима дейилмаган. Айни пайтда унда акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган реестрда қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эгалиги назарда тутилган (52-модда). Бошқача айтганда, уларни ушбу даромадларни тўлашга қарор қилган йиғилишни ўтказиш учун шакллантирилган реестрга киритилган акциядорлар олади. Акциядорнинг йиғилишда иштирок этиши, дивидендлар олиши реестр асосида амалга оширилиши АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 42-моддаси 4-қисмида кўрсатилган. Демак, дивидендлар олиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлган акциядор учун уларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши санасидан олдин реестрга киритилиш вақти катта аҳамиятга эга.

АЖ кўрсатилган реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани МДга2 йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан3 3 иш кунидан кечиктирмасдан юборади. Реестрни шакллантириш тартиби Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низом (АВ томонидан 25.02.2009 йилда 1911-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Топшириқнома, бошқа маълумотлар билан бир қаторда, йиғилишни ўтказиш санаси, унинг йиллик ёки навбатдан ташқари эканлиги тўғрисидаги кўрсатма, йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси, йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини шакллантириш санасини ўз ичига олиши лозим (Низомнинг 20-банди). Реестр уни ўтказиш санасидан 3 иш куни олдин шакллантирилади (АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 61-моддаси 1-қисми; Низомнинг 28-банди 3-хатбошиси).

Қолган таомилларни МД муайян АЖнинг бошқа қимматли қоғозларни номинал сақловчиларнинг4 ахборот кўмагида бажариши керак бўлади.

 

МИСОЛ. 3.02.2017 йилда (жума) 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган АЖ кузатув кенгаши 23.02.2017 йилда (пайшанба) йиллик йиғилишни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бунинг учун реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома МДга ушбу қарор қабул қилинганидан кейин 3-иш кунида – 8.02.2017 йилда (чоршанба) юборилди. Реестрни шакллантириш санаси 20.02.2017 йилга (душанба) тўғри келади. Бу топшириқномада кўрсатилади.

 

2

Дивидендлар тўланиши ҳақидаги маълумотлар йиғилиш бу ҳақда қарор қабул қилган кундан бошлаб 2 иш куни давомида эълон қилинади.

АЖ тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг5 веб-сайтида ва ўз веб-сайтида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади (АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 55-моддаси). АЖ эмитент сифатида ахборотни эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги хабарларда ошкор қилади («Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 44-моддаси 1-қисми 4-хатбошиси). 

Маълумки, дивидендларни тўлаш йиғилиш – эмитентнинг юқори бошқарув органи қарори асосида амалга оширилади. Бундай орган қабул қилган қарорлар эса АЖ фаолиятидаги муҳим фактларга киради («Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 44-моддаси 5-қисми 4-хатбошиси).

Эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт (сизнинг ҳолатда – дивидендларни тўлаш) ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан 2 иш куни ичида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштириш йўли билан ошкор қилади («Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 44-моддаси 6-қисми «б» кичик банди 5-хатбошиси).

 

МИСОЛ. 23.02.2017 йилда (пайшанба) АЖ йиғилиши дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳолат АЖ фаолиятидаги муҳим факт сифатида баҳоланади. АЖ 2 иш куни ичида тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг веб-сайтида (ва ўзининг сайтида ҳам) жойлаштириши шарт. Бу маълумотлар қарор қабул қилинган кунда, эртаси куни (жума) ёки шу ойнинг 27-санасида (душанба) жойлаштирилиши мумкин.

 

Тўланадиган дивидендлар ва уларнинг миқдори тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш муддатини белгилашда юзага келувчи қийинчиликларнинг олдини олиш учун АЖ тўғрисидаги Қонуннинг ­55-моддасига тузатишлар киритиш мақсадга мувофиқ: «қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда» сўзларини аниқлаштириб, «дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида» сўзлари билан алмаштириш керак.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

 


1Реестррўйхатдан ўтказилган акциялар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган, уларга тегишли акцияларнинг номи, сони, номинал қиймати ва тури, шунингдек реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларга ахборотни юбориш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилган рўйхати (6.05.2014 йилда кучга кирган янги таҳрирдаги АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 42-моддаси 1-қисми).

2МДқимматли қоғозлар эгаларининг депо ҳисобварақлари ҳолатига кўра марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси (АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 42-моддаси 2-қисми).

3Бундай қарорни АЖ КК қабул қилади (АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 58-моддаси 6-қисми, 64-моддаси 1-қисми, ­75-моддаси 1-қисми 3-хатбошиси).

4Қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари МД ва (ёки) инвестиция воситачиларидир (АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 46-моддаси). Номинал сақловчи қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг топшириғига биноан уларни сақлаш, ҳисобга олиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни амалга оширади (Низомнинг 1-банди 3-хатбошиси).

5У Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказидир (Низомнинг 1-банди 12-хатбошиси).

Прочитано: 1522 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-05-15 17:49:10, Гость_Хусан:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика