Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ўзаро талабларни ҳисобга ўтказиш

 

«А» корхонаси молиявий қарз шартномасига кўра «Б» корхонасидан пул маблағлари олди. Шартнома муддати тугаганда «А» корхонаси пул маблағларини қайтара олмади. У «В» корхонасининг устав фондидаги улушини шартнома бўйича «Б» корхонасига сотиб ва ушбу битимни нотариал расмийлаштириб, қарз маблағларини қайтарди. Барча корхоналар ЯСТ тўловчи ҳисобланади.

«А» корхонасининг молиявий қарз шартномасига кўра қарзи «В» корхонасига ўтдими ёки кўрсатилган битим амалга оширилгани оқибатида ушбу қарз қопландими?

Е.Коровина.

 

– «А» корхонасининг «Б» корхонаси олдидаги қарзи «В» корхонасига ўтиши учун қарз юзага келишига сабабчи бўлган шартнома тузилган шаклда қарзни бошқа шахсга ўтказиш битимини тузиш зарур. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш учун кредиторнинг розилигини олиш лозим (ФКнинг 322-моддаси).

Сизнинг ҳолатда «А» корхонаси «Б» корхонасига «В» корхонаси устав фондидаги улушини сотган. Шу тариқа, «Б» корхонасида «А» корхонаси олдида қарз юзага келган. Бу «А» ва «Б» корхоналари иккита шартнома асосида бир-бирига қарздор эканлигини англатади. Бундай вазиятда «А» ва «Б» корхоналари қарзларни ўзаро ҳисобга ўтказиш тўғрисида битим, агар шартномада бундай битимни тузиш тақиқланмаган бўлса, тузишлари мумкин (ФКнинг 343-моддаси). Бунинг учун битимда томонлар бир-бирларига қанча суммага ва қандай шартнома асосида қарздор эканликлари аниқ белгиланиши ва ушбу сумма ҳисобга ўтказилиши зарур.

 

Масалан, «А» корхонаси қарз шартномасига кўра «Б» корхонасига 30 млн сўм қарз. Улушни сотиш шартномасига биноан «Б» корхонаси «А» корхонасига 45 млн сўм қарз. Томонлар қарзларни ҳисобга ўтказадилар, унинг якунларига кўра «А» корхонаси ҳеч қандай қарзга эга эмас, «Б» корхонаси эса «А» корхонасига 15 млн сўм тўлаши керак.

 

Ушбу ахборот ва қоплаш шартлари ўзаро ҳисобга ўтказиш тўғрисидаги битимда акс эттирилади.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1447 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика