Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Кўчма савдога рухсатнома

 

Янги ташкил этилган корхона ҳокимликда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолият тури билан рўйхатдан ўтган. Спорт ташкилотининг илтимосига кўра мусобақалар ўтказилаётган пайтда брэндимиз тасвирланган кийим-кечакларни савдога (терминал бўйича) қўямиз. Савдо (турғун) шохобчасига эга эмасмиз, касса аппарати офис жойлашган жойда (юридик манзил бўйича) рўйхатдан ўтказилади. Пул маблағларини мустақил равишда топшириш шартномасини тузиш учун банкка мурожаат қилдик, сабаби тушум мунтазам эмас, фақат мусобақалар ўтказиш пайтида тушади. Бироқ банк бизга рад жавоби берди.

1. Турғун савдо шохобчасисиз ҳокимликда чакана савдога рухсатнома олиш мажбурийми?

2. Бунда инкассация шартномасини тузиш зарурми ёки тушумни ўзимиз топширишимиз мумкинми?

Ш.Саидова.

 

1

Савол моҳиятидан келиб чиқишича, корхона чакана савдо фаолиятини амалга оширади (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-банди). Сиз чакана сотишни фақат турғун савдо шохобчаси ёки кўчма савдо объекти орқали, назорат-касса машинасини мажбурий қўллаган ҳолда амалга оширишга ҳақлисиз1 (Низомнинг 19-банди).

Агар товарни чакана савдо шохобчасидан ташқарида сотмоқчи бўлсангиз, кўчма савдога рухсатнома олиш зарур. Уни туман ҳокимлиги тегишли туманнинг «ягона дарча» маркази орқали беради. Шуни қайд этиб ўтамизки, ҳокимлик ҳар йили кўчма савдо орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхатини тасдиқлайди. Ушбу рўйхат «ягона дарча» марказларида, Интерактив давлат хизматлари ягона порталида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади (ВМнинг 13.07.2016 йилдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 7–9-бандлари). Агар товарингиз рўйхатга киритилмаган бўлса, уни кўчма савдо объекти орқали сота олмайсиз. Бинобарин, товарни чакана сотишингиз учун турғун савдо шохобчасига эга бўлишингиз зарур.

 

2

ЭКИҲнинг 20 бараваридан кам миқдордаги2 ҳар кунлик нақд пул тушумига эга бўлган кичик бизнес субъектлари уни Марказий банкнинг инкассация хизматлари орқали ёки банкларнинг кундузги ва кечки кассаларига мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга. Агар ҳар кунлик нақд тушум ушбу лимитдан ортиқ бўлса, уни фақат инкассация хизмати орқали топшириш зарур (ВМнинг 11.12.1997 йилдаги 548-сон қарорининг 1-банди; АВ томонидан 27.06.2008 йилда 1831-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг ­364-банди).

 

Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.

 

 


1Музқаймоқ ва яхна ичимликлар билан кўчма савдо; электрон тижорат шаклидаги чакана реализация бундан мустасно.

2Республикамизда 1.01.2017 йилдаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори 149 775 сўмни ташкил этади.

Прочитано: 1643 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика