Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Хизматлар ҳақи чет эл валютасида тўланганда

 

Корхона жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси норезиденти билан у хизматлар кўрсатиши (консалтинг) учун шартнома тузмоқчи. У хизматларни Тошкентда 2 ҳафта давомида кўрсатади. Шартномадаги сумма чет эл валютасида кўрсатилган. Ижрочи уни чет элдаги ҳисоб-китоб счётига ўтказиб беришни сўраяпти.

Норезидент жисмоний шахснинг чет эл банкидаги счётига ўтказиш йўли билан консалтинг хизматларига чет эл валютасида ҳақ тўлаш тўғри бўладими?

А.Сагдеева,

юрисконсульт.

 

Ҳа, бундай ҳақ тўлаш тўғри бўлади.

Сиз фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида консалтинг хизматларини импорт қиласиз*. Норезидент жисмоний шахс бир марталик тартибда хизматлар кўрсатади. Ушбу муносабатлар аввало ФКнинг «Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш» 38-боби нормалари билан тартибга солинади.

Экспорт-импорт операцияларига келсак, тўловларнинг асосий шакллари ҳужжатли аккредитивлар, банк жўнатмаси ва инкассо ҳисобланади (20.04.1994 йилдаги ПФ-837-сон Фармон билан тасдиқланган Низомнинг 13-банди). Бинобарин, олинган (олинадиган) хизматлар кўринишидаги импорт операциялар ҳақи сифатида банк жўнатмасидан фойдаланишингиз мумкин. Бу чет эл валютасини ижрочининг чет эл банкидаги счётига ўтказишингизни англатади.

Ушбу тўлов амалга оширилиши тўғрилигини қуйидаги ҳуқуқий нормалар қўшимча равишда тасдиқлайди.

Резидент юридик шахсларнинг ЎзР ҳудудидаги ваколатли банклардаги валюта ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлари улар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда фойдаланилади («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси 2-қисми). Бундай шахсларнинг валюта ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра жорий халқаро операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар бўйича ўтказилиши мумкин (АВ томонидан 22.10.1998 йилда 511-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тартибнинг 2.4-банди «а» кичик банди). Бундай операцияларга, хусусан, ташқи савдо, бошқа жорий фаолият олиб борилиши, шу жумладан, хизматлар кўрсатилиши муносабати билан тўланиши зарур барча тўловлар киради («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси 1-қисми 2-хатбошиси).

Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 10.07.2001 йилдаги ­294-сон қарорига 2-илова) 2-банди «в» кичик банди ҳам хизматлар импортига чет эл валютасида ҳақ тўлаш мумкинлигидан далолат беради. Унга мувофиқ, товарлар ва хизматларни импорт қилиш учун биржадан ташқари валюта бозорида чет эл валютасини харид қилиш операциялари амалга оширилади. Ушбу норманинг моҳияти импорт қилинган хизматлар ҳақи сифатида резидентнинг счётидан норезидентнинг счётига чет эл валютасини банк орқали ўтказишга йўл қўйилишини кўрсатади.

Норезидент хизматларига ҳақ тўлашда солиқ суммасини чегирган ҳолда унга пул маблағларини ўтказиш зарур. Норезидент жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига солиқ солинади (Солиқ кодексининг 168-моддаси). Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларга тўлов манбаида чегирмаларсиз 20%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 182-моддаси 1-қисми 4-хатбошиси). Бунда ижрочингиз резиденти ҳисобланган давлат билан ЎзР тузган халқаро шартнома (у мавжуд бўлган тақдирда) қоидаларини ҳам инобатга олиш лозим, сабаби уларда ЎзРнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, улар устувор кучга эга бўлади (Солиқ кодексининг 4-моддаси).

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

 


*Хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан ЎзРнинг юридик ёки жисмоний шахси учун хизматлар кўрсатиш, уларнинг кўрсатилиш жойидан қатъи назар, хизматлар импортидирТашқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси 6-қисми).

Прочитано: 1682 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика