Norma.uz

Ходим вафот этди, иш ҳақи қолди

 

Корхонамиз ходими вафот этди. Унга тўланиши лозим бўлган иш ҳақини кимга тўлашимиз керак?

Газетхон.

 

Ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи унинг оила аъзоларига, шунингдек меҳнатга қобилиятсизлиги туфайли вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахсларга берилади (МКнинг 162-моддаси). Оила аъзолари деганда эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) тушунилади (ОКнинг 5-моддаси).

Афсуски, қонун ҳужжатларида мурожаат қилиш муддатларини ва бундай тўловни тўлаш тартибини белгиловчи бошқа қоидалар назарда тутилмаган.

Мисол учун, РФ Меҳнат кодексида белгиланишича, вафот этган ходимнинг иш ҳақи иш берувчига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ҳафтадан кечиктирмасдан тўланади (141-модда). Фикримизча, бундай ҳужжатлар бўлиб ариза ва вафот этган шахс билан қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади. Бунинг устига, РФ Фуқаролик кодексида белгиланишича, ходимга тўланиши лозим бўлган, бироқ у ҳаётлик чоғида олмаган суммаларни (шу жумладан иш ҳақи) тўлаш ҳақидаги талаблар у вафот этган кундан бошлаб 4 ой давомида тақдим этилиши шарт (РФ ФКнинг 1113-моддаси, 1183-моддаси 2-банди). Ушбу суммаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар бўлмаганда ёхуд улар белгиланган муддатда тўлаш ҳақида талаб қилмаганда мазкур суммалар мерос таркибига киритилади ва умумий асосларда мерос қилиб қолдирилади (РФ ФКнинг 1183-моддаси 3-банди).

Шу муносабат билан амалдаги қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритишни ва қуйидагиларни белгилашни мақсадга мувофиқ деб биламиз:

 вафот этган ходимнинг иш ҳақини олиш учун мурожаат қилиш муддати ва тартиби;

 ушбу тўловни мерос таркибига киритиш имконияти (имконсизлиги);

 қариндошларнинг мурожаати биргаликда бўлиши шартлиги ёки, битта оила аъзоси мурожаат эта олса, бунда бошқаларнинг розилигини олиш зарурлиги;

 кимни меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари деб ҳисоблаш кераклиги («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига риоя этиш зарурми);

 вафот этган ходимнинг иш ҳақи таркибига меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бошқа тўловлар (фойдаланилмаган таътил учун компенсация, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг ҳисобланган суммаси ва ҳ.к.) киритилиши.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1805 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика