Ходим асосий иш жойи бўйича корхонада ишлайди. Яқинда у ўз номига ХК очгани маълум бўлди.
Асосий иш жойи бўйича корхонада ишловчи ходим ўз номига ХК очиши ҳам мумкинми?
А.Абдиева.
– Юридик шахс мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этилади (ФКнинг 42-моддаси). Корхона ходими бўлган жисмоний шахс ишламайдиган шахс сингари фуқаролик ҳуқуқларига эга. Шу тариқа, корхона ходими ўз хусусий корхонасини очиш ва рўйхатдан ўтказишга ҳақли.
Бироқ хусусий корхона муассиси унинг директори бўлиши ҳам кераклигини ҳисобга олиш зарур («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси). Шу сабабли ходимнинг асосий иш жойи сизда бўлса, у хусусий корхонада ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаши керак (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди).
Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.