Корхонамиз кичик корхона ҳисобланади, ходимлари сони 50 кишидан ошмаслиги керак. Раҳбарият янги ходимларни ўриндошлик асосида қабул қилмоқчи, натижада уларнинг сони 50 кишидан ошади.
Қонун ҳужжатларида кичик корхоналар учун белгиланган ходимлар сонига ўриндошлик асосидаги ходимлар кирадими?
Е.Алимова.
– Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинган ходимлар сони кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик корхона ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлашда ҳисобга олинади.
Бунинг устига, уларнинг сонини белгилашда пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий характердаги бошқа шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси 2-қисми).
Эркин Ҳосилов,
«Norma Online» эксперти.