Norma.uz

Лицензиялар электрон шаклда тақдим этилмоқда

 

Интернет тармоғида «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси ишга тушди. Ушбу хизмат тадбиркорларга лицензиялаш ва рухсат беришга оид ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини электрон тарзда амалга ошириш имконини беради.

 

Тошкент шаҳрида мазкур хизматнинг ишга туширилиши муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ҳамда Тараққиёт стратегияси марказлари томонидан ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идораларнинг лицензиялаш бўлими бошлиқлари, тадбиркорлик субъектлари, журналистлар иштирок этди.

«Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа доирасида Электрон лицензиялаш портали яратилди. У licence.gov.uz интернет манзилида фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда портал орқали 40 фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар олиш учун электрон ариза топшириш мумкин. Фойдаланувчиларга аризани кўриб чиқиш ҳолатларини кузатиб бориш, лицензиялаш ва рухсатномалар бериш жараёнларини автоматлаштирилган ҳолда амалга ошириш имкониятлари тақдим этилган.

2016 йилнинг декабрь ойидан бери синов режимида ишлаётган янги ресурсга 46 давлат органи ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари уланган. Бугунги кунга қадар 600 га яқин ариза қайта ишланган, 41 мингдан зиёд лицензия ва рухсатномалар реестри киритилган.

Айни пайтда тадбиркорларга транспорт, архитектура ва қурилиш, биржа, кўчмас мулк, савдо, тиббиёт, дорихона, таълим, маданият, спорт, туризм ва реклама каби йўналишларда лицензиялар электрон шаклда тақдим этилмоқда.

Жорий йилнинг охиригача барча рухсатномалар босқичма-босқич порталда жорий этилади. 2018 йилнинг 1 январидан рухсатномалар бериш жараёнлари автоматлаштирилиб, лицензия олиш учун зарур рухсат берувчи ҳужжатлар электрон тизим орқали олинади.

– «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси лицензия ва рухсат бериш жараёнларини автоматлаштириш орқали лицензияловчи орган ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлиги ошади. Шу билан бирга, лицензиялаш бўйича маълумотлар, жумладан, лицензиялар реестрига киритилган маълумотларнинг очиқлиги таъминланади, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини фаол ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 1444 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика