Корхона Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўйхатдан ўтказилган. Балансида Тошкент вилоят Зангиота туманидаги бино мавжуд. Ҳозир ўша ерга ходимларни ишга олаяпмиз.
Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган корхона Зангиота туманидаги филиалимиздаги ишга ўша ерда яшовчи ва вилоят пропискаси бўлган ходимни расмийлаштириши мумкинми?
Н.Акопян.
– Ҳа, шундай қилиш мумкин.
Иш жойи – ходим қабул қилинаётган корхона, муассаса, ташкилот (унинг бўлинмаси) номини белгилаш меҳнат шартномаси шартларидан бири ҳисобланади (МКнинг 73-моддаси). Агар ходим Тошкент вилоятида жойлашган филиалдаги ишга қабул қилинса, меҳнат шартномасида ушбу филиал жойлашган жойда ўз вазифаларини бажараётганлигини кўрсатиш зарур.
Сизнинг ҳолатда ходим ўз меҳнат вазифаларини Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарида бажариши сабабли Тошкент шаҳар пропискаси зарурлиги ҳақидаги талаб ушбу ходимга нисбатан татбиқ этилмайди (МКнинг 80-моддаси 3-қисми; Низомнинг 12-банди, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова).
Тимур Мўминов,
«Norma Online» эксперти.