Norma.uz

Ишлаб бермасангиз, прогул учун ишдан бўшатадилар

 

Ходимга янги иш ўрнини таклиф этдилар. Бироқ бўлғуси иш берувчи 2 ҳафта кута олмайди, сабаби унга зудлик билан ходим керак.

Ишдан бўшаётганда 2 ҳафта ишлаб беришдан бош тортган тақдирда ходим жазоланиши мумкинми?

Т.Афонина.

 

– 2 ҳафта ишлаб берадиган даврда ишга чиқмаслик интизомий жазо қўллашга сабабчи бўлиши мумкин.

Ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза бергандан кейин 2 ҳафта муддатда ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши керак. Узрли сабабсиз ишга чиқмасликни иш берувчи прогул сифатида баҳолашга, ходимга нисбатан эса МКнинг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо чораларини (МКнинг 100-моддаси ­2-қисми 3 ва 4-бандларига биноан ҳайфсан, жарима ёхуд меҳнат шартномасини бекор қилиш) қўллашга ҳақли бўлади.

Огоҳлантириш муддати давомида ходим фақат иш берувчининг розилиги билан ишга чиқмаслиги мумкин. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин ­(МКнинг 99-моддаси 2-қисми).

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги: ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва узрли деб топиш мумкин бўлган бошқа ҳоллар билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак (МКнинг ­99-моддаси 5-қисми).

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 1665 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика