Синов даври мобайнида ходимни махсус кийим-бош ва махсус пойабзал билан таъминламаслик мумкинми?
А.Умаров.
– Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради (МКнинг 211-моддаси 1-қисми).
Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади (МКнинг 86-моддаси 1-қисми).
Шу тариқа, агар меҳнат шартларига кўра ходимни махсус кийим-бош ва махсус пойабзал билан таъминлаш талаб этилса, бундай талаб дастлабки синовдан ўтаётган ходимга нисбатан ҳам бажарилиши шарт.
Эркин Ҳосилов, «Norma Online» эксперти.